Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Конор: “Мен октагонда «сеҳр-жоду» кўрсатаман” (интервью)

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

UFCнинг икки вазнида чемпионликик камарларини қўлга киритган собиқ чемпион Конор Макгрегор 19-январ (Ўзбекистон вақти билан) санасида яна октагонга кўтарилишидан хабарингиз бор. Ушбу жанг олдидан Конор ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди.

Сенда жанг қилиш учун етарлича рақиб бўлишига қарамай нега айнан Доналдь Серронени танладинг?

Мен бу жанг бўлишини айтган эдим ва у амалга ошди. Менинг Доналдь билан ўзига хос ҳисоб-китобларим бор. Тўғри, ўртамиздаги қарама-қаршилик машхур бўлмасада, у узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Бу дўстона кайфиятда ўтиши кутилаётган жанг. Мен айнан шу жангда иштирок этишни истаяпман. Жанг борасида берган таклифимни қабул қилгани учун уни қадрлайман. У билан сўнгги бор Алдонинг матбуот анжуманида кўришган эдик. Орадан анча вақт ўтди. У бир нечта ажойиб ғалабаларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари унда ҳам мен каби катта оиланинг бошлиғи. Шунинг учун ҳам уни ҳурмат қиламан. Бундан ташқари, унинг мен ва бизнесим ҳақидаги илиқ сўзларини ҳам қадрлайман. Дарҳақиқат, барчасини йўлга қўйиш учун жуда катта меҳнат қилганман. Мен у томонидан кўрсатилаётган ҳурматдан минаддорман. Яхши жанг ўтказишни режалаштиряпман. Сезиб турибман, мендан бундай сўзларни эшитишга ҳеч ким одатланмаган. Айни дамда бу жангни ташкиллаштириш учун бу энг тўғри йўл деб ҳисоблайман. Мухлислар мендан фақат ва фақат жанжалларни кутишади. Яна октагонга қайтганимдан бахтиёрман. Йилни Доналдьга қарши жанг билан бошлаш нақадар ёқимли эканлигини тушунтириб бера олмайман. Жанг оқшомида мен чинакам «сеҳр-жоду»ни кўрсатаман. Сизлар аввалги Конорни кўришга муваффақ бўласиз. Ба ўзгача жанг бўлади.

 

Жанг олдидан вазн ва рақибни ўзинг танладинг. Нима учун енгил вазнда жанг қилишдан бош тортдинг?

Айни дамда мен анча енгил тош босяпман ва бу 73 кг дегани!

Нега унда енгил вазнда жанг қилишни танамадинг?

Очиғи енгил вазнда Ковбой у қадар яхши жанг ўтказа олмаслигини кундек равшан эди.

Демак сен Ковбой учун ҳам енгил вазнда жанг қилишдан бош тортгансан?

Йўқ, мен учун умуман фарқи йўқ. Мен уни исталган вазн тоифасида «дўппослай» оламан. Шунчаки, ўзимнинг яхши спорт формада бўлишимга эътибор қаратдим. Вазн ташлаб, сўнг жангга тайёргарлик кўргандан кўра, бор эътиборимни машғулотларга қаратишга қарор қилдим. Ўз қароримдан бахтлиман. Боз устига, ярим енгил вазнда шиддатли жанглер бўлиб ўтади. Бу ерда ўзининг Камари билан мақтанувчи Хорхе мавжуд. Яқиндагина камар учун жанг ҳам бўлиб ўтди. Бу менинг асл вазнимга тўлиқ жавоб берувчи йўналиш.

Сен енгил вазндаги фаолиятингни тугатдингми?

Ҳеч қачон! Мен 10 кун ичида яна енгил вазнга тушиб олишим мумкин, бироқ ушбу жангда барчаси табиий бўлишини истаяпман. Қолганини кейинроқ ўйлаб кўрамиз.

Манба: UFC.com
Киритилди: 14:44, 13.01.2020.
Ўқилди: 5760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6555]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3077]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3025]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2170]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1987]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1906]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1792]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1657]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1570]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1546]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик