Католониянинг «Барселона» жамоаси мавсум ўртасида Эрнесто Валверде билан хайрлашганидан хабарингиз бор. Валверденнинг кетиши кутилган эди, бироқ бу иш кутилмаганда амалга ошди. Шу сабабли, футбол оламидаги барча испаниялик мураббийнинг истеъфоси ҳақидаги фикр ва муҳолаҳалазаларини маълум қилишни истамоқда. Шу жумладан «Барселона» жамоасининг фахрийлари ҳам четда қолишни истамагани табиий хол. Бугун эътиборингизга клубнинг янги бош мураббийи Кике Сетьен томонидан берилган илк интервьюсини ва юқорида номи зикр қилинган футболчиларнинг Католония клубидаги ўзгаришларга билдирган фикрларини тақдим этамиз.
Хави
- Кике нафақат «Барселона», балки исталган жамоа учун ажойиб мураббийга айлана олади десам, адашмаган бўламан. У ўйин давомида фойдаланадиган схема «Барселона»никига жуда ўхшаш. Бундан ташқари, Кике жамоадаги бор имкониятларга тезда кўникиб кетишга қодир.Ўйлашимча, у ўзига юклатилган вазифани ортиғИ билан амалга оширади. Бунга шубҳам йўқ.
Пеп Гвардиола
- «Барселона» чинакамига ўзгача клуб. Сабаби, бу ерда ишлашни давом эттиришинг учун чемпионликни қўлга киритиш ҳам камлик қилади.Эрнесто учун афсусдаман. У бунга лойиқ мураббий эмас эди. Умид қиламанки, вазият юмшатилади. Жамоанинг бир бўлаги сифатида шунга умид қилиб қоламан.
Андрес Иньеста
- Валверденинг мавсум ўртасида ишдан олиниши тушуниш жуда мушкул. Клуб қандай қилиб бундай қарорга келганига хайронман. Сўнгги пайтларда клуб ўзига ярашмаган ишларни амалга оширмоқда. Жамоа мураббийи билан бундай йўл тутуш керак эмас.
Кике Сетьен
- Мен ўзимнинг энг дадил орзуларимда ҳам бу ўринни эгаллашим ҳақида ўйламаган эдим. Бугун ўзгача кун ва фурсатдан фойдаланиб менга ишонч билдирган инсонларга минаддорчилик билдириб ўтмоқчиман. Мен янги синовлар ва жараёнининг қанчалар муҳим эканлигини тушуниб турибман. Шунинг учун ҳам ўзимдаги ғалабага бўлган чанқоқликни футболчиларга ҳам сингдиришга ҳаракат қиламан. Менинг мақсадим қўлга киритиш мумкин бўлган барча мусобақада ғолиб чиқишни уддалаш. Албатта, сифатли футбол намойиш этган холда. Улкан ғалабаларга эришиш учун бу икки фаcтор уйғунлиги талаб этилади.