Кириш Регистрация
19/02 01:00 Атлетико 1-0 Ливерпуль T
19/02 01:00 Боруссия Д 2-1 ПСЖ T
19/02 15:30 Сувон 0-1 Виссел Кобе
19/02 15:30 Йокогама Маринос 4-0 Сидней
20/02 00:30 Манчестер Сити 2-0 Вест Хэм
20/02 01:00 Аталанта 4-1 Валенсия
20/02 01:00 Тоттенҳэм 0-1 Лейпциг

Хабарлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништириб ўтишда давом этамиз.

“Реал Мадрид” ҳимоячи ҳарид қилмоқчи

Мадриднинг “Реал” жамоаси қишки трансфер ойнаси чоғида ўз таркибига “Наполи” ҳимоячи Kалиду Кулибалини қўшиб олишни режалаштирмоқда”,-деб хабар бермоқда “El Desmaruque” нашри.

Сенегаллик футболчини шахсан Зайниддин Зиндан ўз жамоасида кўришни истамоқда. Шу сабабли, Мадрид клуби “Наполи” учун трансфер таклифини тайёрламоқда.

Манба берган маълумотларга қараганда, “қироллик клуби” ҳимоячини қўлга киритиш учун 70 миллион евро ва Ҳамес Родригесни беришга тайёр.

“Зенит” футболчиси океан ортига кетади

 

Санкт-Питербургнинг “Зенит” жамоаси футболчиси Матиас Краневиттер қишки трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоасини ўзгаритиши мумкин. Бу ҳақида бир нечта руш нашрлари хабар тарқатмоқда.

Аргентиналик футболчининг ҳизматлари билан айни дамда Мексиканинг “Монтеррей” жамоаси жиддий қизиқиб қолган. 26 ёшли футболчининг ўзи ҳам “Зенит”дан кетишга қарши эмас,

Футболчининг агенти ўз твиттер саҳифасида Мексика клуби билан музокаралар шу ҳафтада якунланишини маълум қилган.


Eсалтиб ўтамиз, аргентиналик футболчи давом этаётган мавсум давомида атиги 2 бор майдонга тушган холос.

 

“Арсенал”га франциялик футболчи керак

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ПСЖ қанот ҳимоячиси Левин Курзава билан жиддий қизиқиб қолди. Ингилиз нашрлари берган хабарга кўра, “кононирлар” 27 ёшли футболчи билан шахсий шартнома борасида илк келишувларга эришишга муваффақ бўлган. Курзаванинг парижликлар билан тузган шартномаси шу йилнинг июн ойида ўз якунига етади. Шу сабабли, “Арсенал”да пул сарф этмай туриб ҳам савияли футболчига эга бўлиш имконияти мавжуд.

“L'e quipe” берган маълумотларга кўра, Микел Артета жамоа ҳимоясини кучайтиришни истаса, трансфер қишдаёқ амалга ошиши мумкин.

Eслатиб ўтамиз, Курзава ушбу мавсумдаги “Лига 1” мусобақасининг 11 та учрашувида майдонга тушди.

Дани Ольмонинг келажаги маълум

 

Хорватиянинг “Динамо” жамоасидаги ўйинлари билан бир нечта топ клублар эътиборига тушган испаниялик ярим ҳимоячи фаолиятини Италиянинг “Милан” жамоасида давом эттирадиган кўринади.

Бу ҳақида “Спортские Новости” нашри хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, хорватия клуби ўз ярим ҳимоячисни “Милан” таклиф қилган 30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга рози бўлган.

Маълумотларга қараганда, Ольмонинг ўзи ҳам жамоасини ўзгаритишга қарши эмас. Айни дамда унинг агенти Милан шахрида шахсий шартнома борасида музокаралар ўтказмоқда.

“Бавария” ПСЖ футболчисига кўз тикмоқда

 

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси Париж клуби қанот ҳимоячиси Томас Меньени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 28 ёшли қанот ҳимоячисини сотиб олиш орқали, клуб қанот ҳимоясидаги муаммоларни бартараф этишни истамоқда.

Белгиялик футболчининг парижликлар билан тузган шартномаси ёзда якунига етишини инобатга олсак, Мюнҳен клуби ортиқча пул сарфламаслиги аниқ.

Eслатиб ўтамиз, Томас ушбу мавсумда “Лига 1”нинг 12 та учрашувида майдонга тушда ва ҳисобига битта голли узатмани ёзиб қўйди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:42, 16.01.2020.
Ўқилди: 15991 марта.
Фикрлар: 0 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.