Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Конор : “Ичмаганимга 4 ойдан ошди”

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Тошкен вақти билан 19-январда бошаланадиган Конор Макгрегор ва Доналдь Серроне ўртасидаги жанг олдидан спортчилар ўз фикр ва мулоҳазари билан ўртоқлашишда давом этишмоқда. Бугун Конор Макгрегорнинг жанг олдидан берган сўнгги интервюларидан бирни тақдим этамиз.

- Салом Конор. Ушбу жанг олдидан машғулотлар жараёни қандай бормоқда?

- Албатта кўтаринки кайфиятда. Мен маҳсус режимда машғулотлар ўтаяпман. Жамоамга бокс бўйича мутахассис ҳам келиб қўшилган. Умумам олганда барчаси ажоёб ўтмоқда. Хатто 4 ойдан беричи алкагол ичганим  йўқ. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган!

- Хатто Ҳабиб билан жангдан олдин ҳамми?

- Тўғриси, Ҳабибга қарши тўқнашувга бир ҳафта қолганида ғирт маст бўлиб қолган эдим. Буни яшириб ўтирмайман. Ёдимда бор. Унга қарши жанг олдидан уч кунга йўқолиб қолган эдим. Нима қилганимни ҳалигача элсай олмайман. Ҳозир барчаси ортда қолди. Мен энди бошқа Конорман. Қилган хаттоларимдан тўғри хулоса чиқармоқчиман.

- Эндиликда ичкиликдан буткул воз кечасанми?

- “Ковбой” устидан қозонилган ғалабадан сўнг, уйга бораман ва ўзим яратган ичимликдан икки ёки уч қултум ичаман. Бу шунчаки байрамона кайфият учун холос. Кейин эртаси куни ғалабани оилам билан нишонлайманда ва яна жангги тайёргарлик кўришни бошлайман.

- Яна қандай жанг?

- Мен йил сўнггига қадар яна учта жангда октагонга кўтарилишни режалаштиряман. Бу кимлар бўлишининг аҳамияти йўқ. Конор қайтганини барча кўриши шарт. Аввалари жангларим ораси узоқлашиб кетар, ғалабани узоқ нишонлаганим боис, спорт формамни тиклаб олишга қийналар эдим. Агар Доналдьни биринчи раунддаёқ мағлуб этсам, UFCнинг кейинг кечасида яна октагонга кўтариламан.

- Сени Россияда совуқ кутиб олишганига нима дея оласан?

- Дўстим ҳазиллашяпсанми? Қанақасига совуқ кутиб олишади. Менинг у ерда мухлисалрим етарлича топилади. Шунчаки, бир киши менга шиша идишини улоқтирди холос. Мен уни ушлаб олишим ҳам мумкин эди, бироқ вазиятни чигаллаштиргим келмади. Умуман олганда Москва ва Россия менга жуда ҳам манзур келди. Ажойиб ва сирли ўлка!

-Ҳабиб билан жангдан сўнг, реванш ҳақида ўйламаясми?

- Албатта ўйлаяпман. Бизнинг муносабатларимизга тўлиқлигича ойдинилик киритилганича йўқ. Ҳабиб шунчаки, қўрқоқ. У мен билан бошқа жанг қилишни истамайди. Сабаби, энди унга қарши жанг олдидан қилган хатоларимни такрорламаслигимни жуда яхши билади. Шунга қарамай, унга қарши Москвада бўлсада октагонга чиқишга ҳар доим тайёрман.

- Агарда, Ковбойга қарчи жангинг омадли якунланса, навбатдаги рақибинг ким бўлади?

- Буна шубҳа қилма дўстим. Мен уни биринчи раунддаёқ келган жойига қайтариб юбораман. Навбатдаги рақиб ким бўлишини эса менга фарқи йўқ.

- Агар танлаш керак бўлса, кейинги рақибларингни ким бўлишини истар эдинг?

- Масвидал, Гейджи ва Усман. Айнан шуларни ер тишлатишни жуда истайман. Агар UFC менга бошқа рақибларни берса ҳам фарқи йўқ. Уларни ҳам бир ёқлиг қилиш қўлимдан келади.

- Машғулотларга қайтамиз. Ҳабибга қарши тайёргарлик билан бунисининг ўртасида қандай фарқ мавжуд?

- Биласанми, мен бугун барчасини очиқчасига айтмоқчиман. Ўша тўқнашув олдидан машғулотлар залига зўрға қадам ташлаб келар эдим. Тўғри, залда қутирган итдек шуғулланардик, бироқ унинг ташқарисида енгил ҳаёт авж олар эди. Агар спортчи машғулот залида ва унинг ташқарисида бир ҳил ҳаёт кечирмаса, барча меҳнати бесамар кетади.

- Нега Ҳабиб билан жанг олдидан ўзингни йиғиштириб олмадинг?

ОчиғИ билмадим, ҳалигача шу мавзуда кўп бош қотираман. Бўлиб ўтган иш учун афсусланишдан фойда йўқ. Яхшиси олдинга қараб интилиш лозим. Ана шунда ҳаёт сенга янгидан янги марраларни тақдим этишда давом этади.

Келажак режаларинг билан ўртоқлашсанг?

Айни дамда машғулотлардан роҳат оляпман. Анчадан бери ўзимда бундай ғайратни ҳис этмаган эдим. Энди барчаси ўзгарди. Хаттолардан тўгри хулоса чиқарганча олдинга, фақат ва фақат олдинга қадам ташламоқчиман. Режаларга келадиган бўлсам, ушбу вазн тоифасидаги чемпионлик камарига эгалик қилмоқчиман. Агар, бу йил режаларимни тўлиқ амалга оширсам, кўп ўтмай яна камар учун жанг қилишимга Шубҳам йўқ

Манба: TRUG MMA
Киритилди: 23:02, 16.01.2020.
Ўқилди: 3586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.