«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Ла лиганинг 20-тури доирасида «Севилья»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди. 19 кишилик қайдномага Карим Бензема ҳам киритилди.
Шунга қарамай, "Қироллик клуби" сафида ҳали йўқотишлар кўп. Альваро Одриосола, Хамес Родригес, Мариано Диас, Гарет Бэйл, Федерико Вальверде, Серхио Рамос, Эден Азар ва Марко Асенсио эртанги ўйинда иштирок эта олишмайди.
«Реал»нинг «Севилья»га қарши ўйин учун қайдномаси:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля, Диего Альтубе.
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Рафаэль Варан, Начо Фернандес, Марсело, Ферлан Менди.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Иско.
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лукас Васкес, Лука Йович, Браим Диас, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Севилья" ўйини 18 январь, шанба куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.