Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Эрон клублари ОЧЛ-2020да иштирок этишдан бош тортиши мумкин

Баҳо:
+ | -1

Осиё футбол конфедерацияси Эрон жамоаларининг уй ўйинларини нейтрал майдонга ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу ойда бўлиб ўтган воқеалар (Эрон-АҚШ қарама-қаршилиги) туфайли хавфсизлик нуқтаи назаридан шундай қарорга келинди.

Ушбу қарор Эрон клублари ва барча ёшдаги терма жамоаларга тегишли.

ОФКнинг бу қарорини муҳокама қилиш учун Эрон футбол федерацияси ҳамда мамлакатнинг Осиё чемпионлар лигасида иштирок этадиган 4 клуби — "Персеполис", "Сепоҳон", "Истиқлол" ва "Шаҳр Ходро" раҳбарияти йиғилишди. Клублар, агар ОФК ўз қарорини ўзгартирмаса, форс клубларига Эронда ўйин ўтказишга рухсат берилмаса, улар норозилик рамзи сифатида Чемпионлар лигасини тарк этиш ҳақида қарор қабул қилишди. Эрон томони ўз хулосасини ОФКга йўллади.

"Эрон халқи ОФК қароридан норози бўлди. Бу қарор мамлакатимиз учун ҳақоратдан бошқа нарса эмас. Уй ўйинларини ўтказиш — бизнинг ҳуқуқимиз. Биз ўз ҳуқуқимизни ҳимоя қиламиз.

Бундай ҳолатда клубларимиз ОЧЛда иштирок этмасликка қарор қилишди. Эрон футбол федерацияси ва Спорт вазирлиги уларни қўллаб-қувватлайди. Эрон — хавфсиз мамлакат. Бизнинг чемпионат эса энг кўп мухлис ташриф буюрадиган лига ҳисобланади. Шу боис, нейтрал майдонда ўйин ўтказишга сабаб йўқ", — дея баёнот берди Эрон футбол федерацияси президенти Ҳайдар Баҳорванд.

"Персеполис", "Сепоҳон" клублари ОЧЛни гуруҳ босқичидан бошласа, "Истиқлол" ва "Шаҳр Ходро" 21 январь куни 2-саралаш босқичида иштирок этишлари керак эди. Аммо бу ўйинлар 25 январга кўчирилиши мумкин.

Умуман олганда, ОФК ушбу мураккаб вазиятда қандай қабул қилади, ҳозирча аниқ эмас. Агар Эрон жамоалари ОЧЛдан четлатилса, гуруҳлар бошқача кўринишга ҳам келиши мумкин.

ОФКнинг якуний қарорини кутамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:12, 20.01.2020.
Ўқилди: 13812 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.