Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 - Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум - Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

Расман. Достон Турсунов Корея чемпионатига кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Япониянинг "Ренофа Ямагучи" клуби ҳимоячиси Достон Турсунов фаолиятини Жанубий Корея чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда J-2 лигаси клуби расмий сайти хабар тарқатди.

24 ёшли футболчи "Пусан И'Парк" клуби билан шартнома имзолади. Ҳозирча томонлар қанча муддатга мўлжалланган шартномани расмийлаштиришгани ҳақида маълумот йўқ.

Турсунов 2019 йилги мавсумни Япониянинг J-2 лигаси вакили — "Ренофа Ямагучи" сафида ўтказиб, 14та ўйинда майдонга тушди.

"Пусан И'Парк" клуби эса ўтган мавсумда Кей-2 лигада иштирок этди ҳамда 2-ўринни эгаллаган ҳолда Кей-лига йўлланмасини қўлга киритди.

"Ҳаётимда илк марта хориж жамоасида ўйнаш менга катта қийинчилик туғдирди. Аммо жамоа аъзоларининг қўллаб-қувватлаши натижасида бу қийинчиликни енгиб ўтдим. Мен "Ренофа Ямагучи"ни тарк этяпман. Умид қиламан, футболчи сифатида ўсиш учун бор кучим билан ўйнайман. Япониядаги фаолият мен учун катта тажриба бўлди. Барча раҳмат", — дея Достонбекнинг сўзларидан иқтибос келтирди "Ренофа" расмий сайти.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:30, 21.01.2020.
Ўқилди: 5759 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.