Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Моуриньо: “Мбаппени ижарага беринг!”

Баҳо:
+ | -

“Тоттенҳэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо мухлисларни қизиқтирган бирнечта саволларга жавоб бериб ўтди.

- Эриксеннинг жамоадаги аҳволига ойдинлик кирита оласизми? Унинг трансфери қайси даражага етиб келди?

- Мен ҳозир айтадиган янгилигим журналистлар учунгина ёқимли бўлиши мумкин. Сизларда деярли ҳар куни қандайдир янгилик пайдо бўлмоқда. Тан олиш лозим, журналистлар айни дамда катта маштабдаги ишни амалга оширишмоқда. Деярли барча инсонлар ўз экранларига термулганча янгиликларни ўқиш билан банд. Бу улар учун қизиқ, бироқ биз учун бу ёқимсиз ҳолат. Биз томондан олиб қаралганда, футболчилар ҳақидаги янгиликлар деярли йўқ ҳисоб. Биринчидан, биз ҳар куни футболчи сотиб олмаймиз. Иккинчидан мен айрим ҳамкасбларимдан фарқли ўлароқ бошқа жамоадаги футболчилар ҳақида сўзлашни истамайман. Эриксен борасидаги саволга жавобим сизларга ҳуш келмаслиги аниқ. Унинг трансфери тез кунларда узил-кесил ҳал этилади.

- Кавани борасида нима дея оласиз?

- Аҳир у ПСЖ футболчисику! Ҳозир сизга нима дедим(кулади). Менинг ПСЖ жамоаси раҳбари ва спорт директори билан алоқаларим жуда ҳам яхши. Яхши муносабатлар доим ҳурматнинг устига қурилади. Шунинг учун ҳам ПСЖ футболчиси ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Агар бу саволни ҳазилга йўйсангиз, яхшиси мен дўстларимдан Мбаппени ижарага беришларини илтимос қилиб кўраман.

- “Тоттенҳем”даги даврингиз мобайнида атиги 2 та учрашувда гол ўтказиб юбормадингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Биласизми, сиз гол ўтказиб юбормаган учрашувлар деганингизнинг замирида жуда катта моҳият мавжуд. Масалан, жамоа “Уотфурд”га қарши қуруқ ўйин ўтказгунига қадар бир йил давомида “Тоттенҳем” меҳмонда дарвозаси даҳилсизлигини сақлаб қола олмаган. Тўғри, бу футболда жуда муҳим. Футболчилар ҳам қуруқ ўйин ўтказгач, ўзига болган ишончи кўтарилганини сездим.

Биз “Вест Ҳем”ни мағлубиятга учратганимизёдингиздами? Ўша ғалабага қадар жамоа деярли ярим мавсумдан бери меҳмонда ғалаба қозонишни уддалай олмаётган эди. Афсуски, ўйин ва таблодаги ҳисоб бошқа-бошқа нарсалар. Сиз нурсиз дуранг қайт этиш орқали қуруқ серияни давом эттиришингиз мумкин, бироқ бу йирик ҳисобдаги ғалаба сингари фойда бермайди. Кучли рақибларга қарши ўйинларда гол ўтказмаслик бу умуман бошқа мавзу.

Манба: sports.ua
Киритилди: 02:24, 24.01.2020.
Ўқилди: 10076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.