Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Превью. «Яраланган бўрилар» «куйган кенгурулар»га қарши

Баҳо:
+ | -

AFC расмий сайти Ўзбекистон ва Австралия олимпиячилари тўқнашуви олдидан ўйинга қизиқарли превю тақдим этди. Ушбу кичик мақолани сайтимиз ўқувчилари учун ҳавола этамиз.

Ўзбекистон олимпия жамоаси сардори Исломжон Қобилов Таиландда бўлиб ўтаётган мусобақадаги ҳал қилувчи учрашувда ғолиб чиқишга ишончи комил эканлигини яшириб ўтирмаяпти.

Иккита жамоа ҳам ярим финалдаги омадсизликдан сўнг, “Ражамангала” стадионида Олимпияда йўлланмаси учун майдонга тушади. Бу ўйин икки юрт вакилларидан бирига ҳакамнинг ҳуштагидан сўнг, Токиога чипта буюртма бериш ҳуқуқига эга тақдим этади.

Исломжон Қобилов бошчилигидаги Ўзбекистон илк бор мусобақада иштирок этиш имконига эга. “оқ бўрилар” сардорининг айтишича, Ўзбекистон бундан аввалроқ Осиё чемпионатида (U 19) Австралияни мағлуб этишни уддалай олган. Бахрайнд давлатида бўлиб ўтган мусобақада ўзбеклар “кенгуруларни” 3:2 натижаси билан мағлуб қилишган эди. Қобилов ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Бу ўйин биз учун финалдан ҳам муҳимроқ. Сабаби, ўртага олимпияда йўлланмаси тикилган. Биз эртага ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз. Шундай тўп сурайлик-ки, бутун Ўзбекистон биз билан фахрлансин! Умид қиламанки, бундан 3 ё 4 йил олдинги тарих яна қайталанади. Биз ўшанда Австралияни мағлуб этишни уддалаган эдик.”

Ўша учрашувда тўп сурган футболчилардан 6 таси айни дамда Ўзбкистон шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўйинларга асосан заҳирадан қўшилаётган Достон Ибрагимов эса, Австралия дарвозасига иккита гол киритишни уддалаган. Бу Ўзбекистоннинг катта ареналардаги Австралия устидан қозонган кам сонли ғалабаларидан бири. Австралия ўрта Осиё давлатларига қарши учрашувларда ўзини жуда яхши ҳис этадиган жамоа. Қитъа биринчиликлари ва турли саралаш мусобақаларида бу юрт вакиллари Осиё маркази давлатлари томонидан катта қаршиликка учрамай келмқода.

Ўзбекистон олимпиячилари устози Любинко Друлович Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг, жамоасидаги руҳий ҳолатни яхшилаганини маълум қилмоқда. Унинг айтишича, шанба куни ўша учрашувдан тўғри хулоса чиқарган шогирдлари майдонга тушади:

“Бизнинг бу ўйинга ўз стратегияларимиз мавжуд. Учрашувга яхшилаб тайёргарлик кўряпмиз. Ўйлаган ниятларимизни амалга ошириш учун бизда етарлича ресурс мавжуд. Саудия Арабистонига қарши учрашувда етарлича имкониятлар яратдик, бироқ вазиятлардан фойда чиқаришда оқсадик. Бу биз учун одатий хол эмас. Умид қиламанки, эртага яратилган вазиятлардан наф чиқара оламиз. Эртага биз учун энг муҳим учрашув бўлиб ўтади ва унда ғалаба қозониш учун бизнинг имкониятлар кўпроқ. Буни барча сезиб турибди. Ўз имкониятларимиздан фойдалансак, ғалабани аниқ қўлга киритамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:19, 24.01.2020.
Ўқилди: 6271 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.