Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби мухлислари Глейзерлар оиласи ва клуб вице-президенти Эда Вудвордга нисбатан оммавий норозилик намойиши ўтказишмоқчи дея хабар бермоқда Mirror нашри.
«МЮ» мухлислари 1 феврал куни АПЛнинг 25-тур «Вулверхэмптон» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувнинг 58-дақиқасида «Олд Траффорд»ни тарк этишга чақиришмоқда.