Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Яҳёхўжа Улуғхўжаев: «Омадсиз кўриниш олган мусобақани муваффақият билан якунлаш вақти келди»

Баҳо:
+ | -

Сайтимиз журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг телеграм кналида бугунги муҳим ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ҳеч сезганмисиз тақдир бизни катта мусобақалар саралашининг сўнгги туригача умидвор қилиб қўяди. Хатто халқда “бизда доимо имкон бор”, - деган ибора ҳам мавжуд. Майли ҳазил ўз йўлига. Бугун Друлович ва йигитларда қулай имконият мавжуд. Улар омадсиз кўриниш олган мусобақани муваффақият билан якунлашлари мумкин.Ҳа, ҳа бизда яна имконият бор!

Нима бўлган тақдирда ҳам умид охирида сўниши керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Олимпиячиларимиз бошлаган ишни бугун тугатишади. Айнан шу ўйин мусобақани ижобий ёки салбий нотада якунлашимизни ҳал этади. Биламан, Саудия Арабистони билан ўйиндан сўнг, аксарият мухлисларнинг кўнгли совуб кетди. Бу бор гап, лекин амаллар охирига қараб баҳоланиши керак. Ҳали тўлиқ якунланмаган иш учун жамоамизни ёмон кўришга ҳаққимиз йўқ.

Олимпиядага чиқиш учун Австралияда қанча имкон бўлса, бизда ҳам шунча. Улардан зиғирча ҳам кам эмас. Келинг, сўнгги учрашув олдидан Друловичнинг ротатцияси, Яхшибоевнинг эгоси, Бобурнинг қўлдан бой берган имкониятларини, ҳимоядаги пала-партишликни, умуман барча-барчасини унутайлик-да, 90 дақиқага бирлашайлик. Танқид қилишга, ҳеч қачон кеч эмас. Вазиятдан чиқиб кетиш учун идеал қарор бу “кенгурулар”ни четга суриб ташлаш. Катта ёшдаги футболчилардан фарқли ўлароқ ёшларимиз учун Австралия ютиб бўлмас рақиб эмас. Насиб қилса, бугун тунда Ўзбекистон халқи тарихидаги улкан ғалабани қўлга киритамиз. Йигитларни дуо қилайлик. Улар айни дамда бизнинг ёрдамимизга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳтожлар. 

Манба: Яҳёхўжа Улуғхўжаев телеграм канали
Киритилди: 13:39, 25.01.2020.
Ўқилди: 3827 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.