"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионлиги учун курашдаги асосий рақиби "Ливерпуль" ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Шубҳасиз, "Ливерпуль" АПЛда чемпионликни қўлга киритади, аммо улар Испания, Италия ва Германияда ҳам чемпион бўлишарди. 23та ўйинда 22та ғалаба қозонган жамоа ҳамма жойда чемпионликни қўлга киритган бўлар эди.
Испанияда эса "Манчестер Сити" ҳозир тўплаб турган очко (51 очко) билан биз етакчилардан атиги бир неча очко ортда қолаётган бўлардик. Германия ва Италияда ҳам шундай ҳолат.
"Ливерпуль" шунчаки фантастик, ниҳоятда зўр, ҳайротомуз ўйин кўрсатмоқда. Биз буни қабул қилган ҳолда, бундан сабоқ чиқаришимиз керак", — деди Гвардиола "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида.
"Ливерпуль" Англия чемпионатининг 23та ўйинидан кейин 67 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. "Манчестер Сити" эса 24та ўйиндан кейин 51 очко жамғарган.