"Монако" ҳужумчиси Жорди Мбула ижара асосида "Уэска" жамоасига ўтди, дея хабар беради "Монако" клуби расмий твиттери.
Шартнома мавсум охиригача амал қилади.
"Уэска"да футболчини сотиб олиш имконияти бўлмайди.
Маълумот учун, Мбула мавсумнинг биринчи ярмини Бельгияда "Серкль Брюгге" жамоасида ижарада ўтказди.
20 ёшли испаниялик футболчи Бельгия клуби сафида 8 та ўйин ўтказди.