Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Мухлислардан норози Леау «Милан»ни тарк этиши мумкин: Клуб унга нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

«Милан» клубининг португалиялик вингери Рафаэл Леау ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Италиянинг машҳур Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Леау дисквалификация сабабли якшанба кунги «Женоа»га қарши баҳсни ўтказиб юборади ва мавсумдаги сўнгги ўйинини 24 май куни «Кальяри»га қарши ўтказади. Шундан сўнг у ўз келажаги борасида бир қарорга келиши керак. Инсайдерларнинг фикрига кўра, 7 йиллик ҳамкорликдан сўнг футболчи ва клуб ўзаро хайрлашишга яқин турибди.

Трансферга футболчи ва мухлислар ўртасидаги совуқчилик сабаб бўлмоқда. «Удинезе», «Ювентус» ва «Аталанта»га қарши сўнгги ўйинларда ўз стадионида ҳуштатакбозликка учраган Леау яқин дўстларига маҳаллий мухлисларнинг унга бўлган муносабатидан қаттиқ хафа эканини айтган.

«Милан» раҳбарияти ҳам эндиликда футболчини «даҳлсиз» деб ҳисобламаяпти. Унинг клуб билан 2028 йилнинг 30 июнигача шартномаси бўлса-да, жамоада қолиши катта сўроқ остида. «Россонери» португалиялик юлдуз учун 50-60 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шартномадаги 175 миллион евролик товон пули эса айни дамда футболчининг реал бозор қийматига мос келмайди деб топилган.

Жорий мавсумда Леау А Серия доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:53, 15.05.2026.
Ўқилди: 581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик