"Ливерпуль" АПЛнинг 18-туридан қолдирилган учрашувда (2:0) "Вест Ҳэм"ни мағлуб этди.
Юрген Клопп жамоаси ушбу мавсумда чемпионатдаги барча рақибларини мағлубиятга учратди.
Маълумот ўрнида, "Ливерпуль" АПЛнинг кетма-кет 15 учрашувини, 24 тадан 23 тасида ғалаба қозонди, фақатгина октябр ойида "Манчестер Юнайтед"га қарши сафарда очко йўқотган эди (1:1).