Австралия давом этаётган теннис бўйича катта дубулға туркумига кирувчи мусобақа якунига етиб қолди. Эркаклар ва аёллар ўртасида турнирнинг финалчилари маълум бўлди.
Эркаклар
Ярим финалда дастлаб Роджер Федерер ва Новак Жокович кортга чиқишди. Биринчи сетда швейцариялик футболчи кетма-кет икки "брейк"ни амалга ошириб, ҳисобни 5:2 кўринишга келтирди. Аммо сербиялик спортчи 2та қайта "брейк"ни ҳисобни тенглаштирди. Тай-брекда эса Жокович рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади — 7:1.
Кейинги сетларда эса Новак ўз ўйинини кучайтириб, Федерерни таслим этди — 6-4, 6-3. Шу тариқа, Жокович финал йўлланмасини қўлга киритди.
Доминик Тим ва Александр Зверев ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечди. Германиялик спортчи биринчи бўлимни кучли ўтказиб, 6-3 ҳисобида ғолиб чиқди.
Кейинги бўлимларда австриялик спортчи ўз ўйинини намойиш қила бошлади ва иккинчи сетдан кейин мувозанатни тиклади — 6-4.
Учинчи ва тўртинчи сетлар эса тай-бреккача давом этди. Уларда Тим ғолиб чиқди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Australian open. Ярим финал, эркаклар
Роджер Федерер (Швейцария) - Новак Жокович (Сербия) — 0:3 [6-7 (1), 4-6, 3-6]
Доминик Тим (Австрия) - Александр Зверев (Германия) — 3:1 [3-6, 6-4, 7-6 (3), 7-6 (4)]
Финал.
Доминик Тим (Австрия) — Новак Жокович (Сербия)
Аёллар
Аёллар ўртасидаги мусобақага финалига эса кутилмаган спортчилар етиб келишди. Мусобақада 14-рақам остида сараланган АҚШлик София Кенин ва испаниялик сараланмаган теннисчи Гарбинье Мугуруса чемпионлик учун кураш олиб боришади.
Australian open. Ярим финал, аёллар
Эшли Барти (Австралия) - София Кенин (АҚШ) — 0:2 [6-7 (6), 5-7]
Симона Халеп (Руминия) - Гарбинье Мугуруса (Испания) — 0:2 [6-7 (8), 5-7]
Финал
София Кенин (АҚШ) — Гарбинье Мугуруса (Испания)