Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Динамо» назорат баҳсида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда ўтказаётган «Динамо» жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасидаги дастлабки учрашувни ўтказди.

Назорат баҳсида «Динамо» клуби Самарқанд вилоят футбол академиясининг 2001/02-йилларда туғилган футболчилардан иборат жамоасига қарши майдонга туширди.

Шу куни «Динамо» мураббийлар штаби бир қатор янги ёш футболчиларни синовдан ўтказди. Ўйин давомида тажриба бобида рақибидан устунлик қилган «динамочилар» йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Ҳисобни 13-дақиқада марказий ҳимоячи Жасур Уринов очган бўлса, 18-дақиқада булунғурлик ёш иқтидор Шаҳзодов фарқни иккитга оширди. 30-дақиқада Қадамбой Нурметов ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, 71-дақиқада Шарофиддин Шобиров жарима зарбасини голга айлантирди – 4:0.

Қайд этиш жоиз, шу куни жароҳати боис Ҳакимхон Аъламхонов, Дамир Темиров, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Амиржон Сафаров сингари футболчилар майдонга туша олишмади.

Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бораётган «Динамо» жамоаси тайёргарликни Самарқанддаги ўз қароргоҳи ва Самарқанд туманидаги стадионда давом эттирмоқда.

Назорат учрашуви. 1 февраль (шанба)

«Динамо» - Самарқанд вилоят академияси (U18-19) – 4:0

Cамарқанд тумани БЎСМ стадиони

Голлар: Жасур Уринов 13, Шаҳзодов 18, Қадамбой Нурметов 30, Шарофиддин Шобиров 71.

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев (Шоҳруҳ Раимов, Фарҳод Раҳматов), Комил Шарофутдинов, Жасур Уринов, Ш.Шаҳзодов, Шарофиддин Шобиров, Бобур Қосимов, Жасур Азимов, Обид Ҳакимов, Санжар Баратов, Низом Норов, Қадамбой Нурметов.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 18:13, 01.02.2020.
Ўқилди: 2209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.