Германия чемпионатининг 20-тури доирасида «Бавария» сафарда «Майнц» клуби меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Мюнхенликлар баҳснинг 26-дақиқасигача рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилиб улгуришган эди. Бўлим сўнгида мезбонлар битта жавоб тўпини меҳмонлар дарвозасига киритишди.
Ушбу ғалабадан кейин "Бавария" ўз очколарини 42тага етказиб, жадвалда 1-ўрнига кўтарилиб олди. Битта захира ўйини билан 40 очко тўплаб турган "Лейпциг" айни дақиқаларда 4-ўринда "Боруссия Мёнхенгладбах" билан баҳс олиб бормоқда.
Германия чемпионати, 20-тур
Майнц – Бавария 1:3 (1:3, 0:0)
Голлар: 0:1 – 8 Левандовски, 0:2 – 14 Мюллер, 0:3 – 26 Алькантара, 1:3 – 45 Сен-Жюст.
Майнц – Центнер, Ниакате, Сен-Жюст, Бросински, Кунде (Латца, 32), Баку, Озтуналы, Квайсон, Баррейро (Онисиво, 72), Боэтиюс, Матета (Салаи, 74).
Бавария – Нойер, Боатенг, Павар, Алаба, Киммих, Горетцка (Коутиньо, 65), Дэвис, Алькантара, Перишич (Толиссо, 90), Левандовски, Мюллер (Гнабри, 65).
Огоҳлантиришлар: Сен-Жюст (57), Горетцка (65), Боэтиюс (87), Латца (88).