"Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан Ла лиганинг 22-тури доирасида бўлиб ўтган "Атлетико"га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Захирадан ўйинчи тушириш ўйин тақдирига таъсир кўрсатди. Танаффусда иккита ўзгариш қилишга тўғри келгани мени хавотирга солади. Иккинчи бўлимда биз ўйинга бўлган муносабатимизни ўзгартирдик ва ҳар томонлама интенсив ҳаракат қилдик. "Атлетико" биринчи бўлимда яхши ўйнаган бўлса, иккинчи таймда биз яхши ҳаракат қилдик. Бу ҳақли ғалаба ва ҳақли 3 очко.
Дерби ҳамиша қийин кечади. Қўлга киритилган 3 очкодан қониқиш ҳосил қилдик", - деди Зидан клуб расмий сайтига берган интервьюсида.