Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Мэтрлар»

Баҳо:
+ | -

Кечаги Пеп ва Маур тўқнашувини кўриб, одам ўзгармас экан, деб қўйдим. Гвардиола ҳалигача ўз тактик қарашлари билан енгмоқчи бўлади португални, Жозе эса, рақибининг асабига ўйнаб енгишга уринади. Гоҳида у, гоҳида бу мураббий ғалаба қозонса-да, муҳими, иккиси ҳеч қачон ўзгармайди.

“Тоттенҳэм” кеча “Сити”нинг планларини издан чиқарди. Тўғри, бунга пенальтидан фойдалана олмаган Илкай ҳам ёрдам бериб юборди, аммо шу вазиятлардан сўнг “шаҳарликлар” барибир асабийлашишлари аниқ эди. Шуни кутди Маур ва...

“Сити” бир ўйинчи кам бўлиб қолгандан кейинги ҳужумлари ва голларини кўриб туриб, яқин ўтмишга сайр этмасдан иложимиз йўқ:

“Интер”нинг “Барса”ни ЕЧЛ финалига қўйиб юбормаётган ўйини...

“Реал”нинг ишкаллар остида ўтган баҳсда каталонияликларни доғда қолдира олгани (У “Барса”ни енгиш мумкин эмасди гўё)...

 “Челси” “МанСити”ни қийнаётган лаҳзаси...

ва Манчестер дербисидаги талотўп курашлар ёдимизга тушади.

Либослар ўзгараверади, жамоалар ўзгараверади, аммо бу мураббий қўл остидаги йигитлар характери, услуби сақланиб қоларкан.

Даврон Файзиев шарҳ давомида тўғри айтди: Бу йигитлар бир-бири билан бошқа пайт яхши муносабатда бўлишлари мумкин, аммо шу ўйинда ўзлари билмаган ҳолда Пеп ва Маурга айланиб қолишди.

Месси ва Роналду тўқнашуви деярли тугаб бўлди, аммо бу икки телба мураббий кураши давом этмоқда. “Ливерпуль” чемпион бўлиш арафасида, бироқ бу иккиси яна барчани ўзларига қарата олишди. Мэтрлар, маэстролар...

Хайрулла ҲАМИДОВ

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 18:50, 03.02.2020.
Ўқилди: 4978 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.