Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Испания кубоги. «Гранада» амалдаги ғолибни мусобақадан чиқариб юборди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания кубогининг чорак финал босқичи доирасида дастлабки ўйин бўлиб ўтди ва унда кутилмаган натижа қайд этилди. Мусобақанинг амалдаги ғолиби — «Валенсия» клуби «Гранада» майдонига сафар уюштириб, имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Сольдадо меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида Родриго ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин қўшимча бўлимларга кўчадигандек эди, қўшиб берилган дақиқаларда "Валенсия" дарвозасига пенальти белгиланди. Яна ўша 34 ёшли Роберто Сольдадо 11 метрли жарима зарбасидан фойдаланиб, "Гранада"га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Гранада" Испания кубогининг дастлабки ярим финалчисига айланди.

Испания кубоги, чорак финал
Гранада – Валенсия 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 3 Сольдадо, 1:1 – 40 Родриго, 2:1 – 90+4, пенальти Сольдадо.
Гранада – Эскандель, Вальехо, Херман Санчес, Нева, Фулькье, Пуэртас, Вадильо (Диас, 46), Эррера, Гоналон (Этеки, 86), Сольдадо, Фернандес (Мачис, 69).
Валенсия – Доменек, Габриэл Паулиста, Коста, Диакаби (Собрино, 90), Васс, Ферран Торрес (Гедеш, 68), Солер, Парехо, Коклен, Родриго (Флоренци, 87), Макси Гомес.
Огоҳлантиришлар: Гоналон (43), Сольдадо (53).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:41, 05.02.2020.
Ўқилди: 5938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик