Куни кеча “Барселона” телеканалида меҳмон бўлган Жерар Пике турли саволларга жавоб бериб ўтди. Суҳбат давомида, Пике барча замонлардаги энг кучли дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи ким эканлигини айтди ва ўз танловига қисқача шарх бериб ўтди.
Дарвозабон
Мен доиммо Виктор Валдесни барча ёш дарвозабонлар учун ўрнак қилиб кўрсатаман. Биласизми, у фантастик киппер бўлмаган, бироқ керак пайтда доиммо жамоамизни қўллаб юборишни уддалаган. Айниқса, финал учрашувларида унинг совуққонлиги бизга доим қўл келган. Футбол жамоавий ўйин. Унда град жамоалар ҳам дарвозабоннинг маҳоратига муҳтож бўлиб қолади. Биз доиммо қийин аҳволда қолганимиз, Валдес мардонавор туриб беришни уддалаган. У “Барселона” тарихида қолиш учун муносиб дарвозабон. Шунингдек, Виктор клубга янги келган футболчиларнинг тезда киришиб кетиши учун жонкуярлик кўрсатадиган чианакам етакчи эди.
Ҳимоячи
Бу ерга Пуйолни қўяман. У мен учун ҳудди акамдек қадрли инсон. Карлесни майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам доим ҳурмат қиламан. Ўйлашимча, у “Барселона” жамоасидаги энг кучли сардорлардан бири эди. Унинг жисмоний имкониятлари, руҳий тетиклиги ва ғалабага чанқоқлиги мени доимо ҳайратда қолдириб келган. Унда идиал ҳимоячида бўлиши керак барча жихатлар мавжуд эди. Агар, Пуйолнинг тизасидан олган жароҳати бўлмаганида, яна бир неча йил тўп даражада тўп суришига ишончим комил эди. У сингари футболчи билан бир жамоада бўлганимдан фахрланаман.
Ярим ҳимоячи
Ўйлаб ўтирмасдан Хавини танлайман. У “Барселона”нинг янги асрдаги чинакам тимсолига айланган футболчи. Хави футболга бўлган муносабати орқали катта инқилоб қилган шахс. Эътибор қаратинг, у жисмонан кучли эмас, тезкор ёки бўйдор ҳам эмас. У шунчаки, тез қарор чиқа олиши билан қолганлардан яққол ажралиб турган холос. Шунга қарамай, Хави ўзининг кучли жиҳатидан шу қадар унумли фойдаланар эди-ки, унинг майдонда нима қилмоқчи эканлигини пайқаш мушкул эди. У барча даврларнинг энг яхши тўп узатувчи футболчиси бўлиб қолади.
Ҳужумчи
Очиғи бу борада узоқ ўйлаш мумкин, лекин мен Роналдо вариянтида қоламан. “сўйлоқ” “Барселона” сафида ёш бўлишига қарамай бир мавсумда 35 та гол киритишни уддалаган. Феномен қанчалар кучли футболчи бўлмасин, жароҳатлар уни буткул “синдириб” қўйгани рост. Айниқса, сон қисмидан олган жароҳати уни юқори темпда тўп суришига фаолияти сўнггига қадар йўл қўймади. Барча тўсқинликларга қарамай, Роналдо ўз иқтидорини майдонда кўрсатишга улгуриб қолди. Жуда ҳам кучли теҳника ва фантастик тезлик уйғунлиги. Бундай уйғунлик ҳужумчилар учун камёб ҳолат. Барчасини енгиб ўтган Роналдо ўз даврининг энг кучли футболчиси эди.