Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

"Реал Сосьедад" мураббийи “Реал”га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Испаниянинг «Реал Сосьедад» клуби бош мураббийи Иманоль Альгуасиль Мадриднинг «Реал» клубини (4:3) мағлуб этганидан хурсанд эканлигини яширмади.

- Мадридга муносиб ўйин намойиш этиш учун ташриф буюргандик. Мухлисларимиз бу ғалабага ҳақли эди. Ўзимизни қандай ҳис қилаётганимизни тасаввур қилинг, ахир 32 йилдан бери Испания Кубоги ярим финалига чиқа олмаётгандик. «Реал» клубини тўлиқ трибуналар кўз ўнгида мағлуб этганимиз учун ўзимиздан фахрланамиз. Тўғри, биз ишонч билан ҳаракат қилдик, лекин кимга қарши майдонда тўп сураётганимизни билардик. Улар ўйин тизгинини бутунлай ўзгартириб юборишлари мумкин эди. Ҳакам финал ҳуштагини чалгунча, улар билан ҳар қандай натижа қайд этилаётган бўлса ҳам охиригача ўйнаш керак. Финалга чиқишга ҳаракат қиламиз, - деди Альгуасиль Marca нашрига.

Киритилди: 14:04, 07.02.2020.
Ўқилди: 3558 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.