Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи маълум бўлди (видео)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер Лигаси матбуот хизмати январь ойининг энг яхшилари номини эълон қилди.

Унга кўра, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Аргентиналик футболчи январь ойида Премьер Лигада учта ўйин ўтказиб, олти гол ва битта самарали узатмага муаллиф бўлди. Агуэро фаолияти давомида еттинчи марта ушбу совринга эга бўлди.

Мазкур номга шунингдек, Алиссон («Ливерпуль»), Абдулае Дукуре («Уотфорд»), Жек Грилиш («Астон Вилла»), Жордан Ҳендерсон («Ливерпуль»), Айосе Перес («Лестер») ва Жек Стивенс («Саутҳэмптон») каби футболчилар даъвогарлик қилганди.

Энг яхши мураббий номига яна Юрген Клопп лойиқ кўрилди. Германиялик мутахассис жорий мавсум бешинчи марта ушбу совринга эга чиқди ва 2017/18 йилги мавсум давомида тўрт бор ойнинг энг яхшиси деб топилган «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиоланинг рекордини янгилади.

Январь ойидаги тўртта ўйиннинг барчасида ғалабага эришган Клопп овоз бериш жараёнида Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Ралф Ҳазенҳюттл («Саутҳэмптон») ва Найжел Пирсондан («Уотфорд») устун келди.

Алиризо Жаҳонбахш эса январь ойининг энг чиройли голига муаллиф бўлди. Эронлик футболчининг «Челси»га қарши ўйинда (1:1) акробатик услубда урган голи қолган номзодларни ортда қолдирган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:20, 07.02.2020.
Ўқилди: 2772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.