Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+1 | -1

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

ПСЖ ингилиз футболчисини қўлга киритмоқчи

 

Айни дамда “Тоттенҳэм” клубида муаммоларга ўралашиб қолган Дени Роуз ёзда Парижнинг ПСЖ клуби сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақида таниқли “The Sun” нашри маълум қилмоқда.

Футболчи ва Жозе ўртасидаги келишмовчилик сабабли Роузнинг ўзи ҳам жамоани тарк этишга қарши эмас. Агарда, ҳимоячи жамоадан кетишга қарор қилганини маълум қилса, ПСЖ “шпорлар”га расмий таклиф юборади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи жамоада қолмаслик учун қишки трансфер ойнаси чоғида “Нюкасл” клуби сафига ижара асосида ўтиб кетди.

“Байер” ўз юлдузини нархлади

Сўнгги мавсумларда бир нечта топ клублар эътиборида турган “Байер” ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверцнинг трансфер суммасини расман эълон қилди.

Бу ҳақида “Bild” нашри маълум қилган. Манбанинг хабар беришича, немис клуби ўз футболчисини 130 миллион еврога баҳолаган.

Агар, ёзги трансфер ойнаси чоғида бирорта жамоа клуб истаган суммани тўласа, Кайни қўлга киритиши мумкин.Футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турган “Бавария” жамоаси ярим ҳимоячининг нархи борасида эътироз билдирди. Ханс-Дитер Фликнинг фикрича, “Байер” футболчини клубда салқаб қолиш учун атайин шундай йўл тутмоқда.

Аввалроқ, футболчига “Ливерпул” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари даъвогарлик қилган эди, бироқ футболчининг янги нархи эълон қилингач, бирорта клуб расмий таклиф билан мурожаат этгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади.

“Реал Мадрид” ҳимоячиси Италия клублари эътиборида

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Начо Фернандес ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Унга Италиянинг бир йўла икки клубидан таклифлар мавжуд. Маrcа нашрининг маълум қилишича, футболчининг ўйинларини кузатиш учун “Наполи” ва “Рома” жамоаси вакиллари “Реал Мадрид” ўйинларини стадиондан кузатишга ҳам улгуришди.

Манбанинг маълум қилишича, Начонинг ўзи ҳам ёзда жамоасни ўзгартиришга қарши эмас. Гап шундаки, айни дамда испаниялик ҳимоячи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Эсалтиб ўтамиз, Начонинг трансфермаркет портал 15 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ “Реал Мадрид” ўз ҳимоячисини 30 миллиондан камига қўйиб юбормаслиги аниқ.

Винисиу режалари билан ўртоқлашди

“Реал Мадрид” вингери Винисиус ёзда жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритиб ўтди:

Менинг “Реал Мадрид”дан кетишим борасидаги барча гап-сўзлар миш-мишдан бошқа нарса эмас. Мен шу клубда қолишни истайман. Йўқотиб қўйган спорт формамни тиклаб олишга яқин турган чоғимда жамоадан кетиш ҳақида ўйлаш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Қувонарлиси шундаки, Зидан менга ишонишда давом этмоқда. Бу ўзимга бўлган ишончнинг ўртишига ва майдонда янада яхши ҳаракат қилишимга туртки сифатида ҳизмат қилади.”

Бундан аввалроқ бразилиялик иқтидор билан Европанинг бир йўла 7 та гранд жамоалари қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар тарқаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Винисиуснинг “қироллик клуби” билан тузган шартномаси яна 5 йил давомида кучда бўлади.

«Латцио» ўз етакчисининг нархини эълон қилди

 

“А серия”да муваффақиятли иштирок этаётган Римнинг «Латцио» клуби раҳбарлари якуний қарорга келишди. Унга кўра, “бургутлар” Албертони 80 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр эканлигини маълум қилишди.

Аввалроқ, ярим ҳимоячи билан “Арсенал” ва “Наполи” жамоалари қизиқиб қолган эди. Эндиликда, бу клублар орасига Испаниянинг “Севилья” ва “Атлетико”клублари ҳам қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда юқори савияда ўйин намойиш этаётган испаниялик футболчи миллий жамоа билан “Евро 2020”да иштирок этиши таҳмин қилинмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:51, 10.02.2020.
Ўқилди: 12901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.