ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев, аввалига "Қўқон-1912"дан "Бунёдкор"га ижарга брилиб, яна қайтириб олинган Мурод Ҳолмуҳаммедов масаласи бўйича тўхталиб ўтди.
"Каналда аввал ҳам маълумот бергандик (https://t.me/diyorimamkhodjaev/1690), футболчи билан 2 ойлик шартнома тузиб бўлмаслиги ҳақида. Шартнома мавсум аввалида тузилаётган бўлса, у камида 1 йиллик бўлиши, шартнома мавсум ўртасида тузилаётган бўлса, у камида ярим йиллик бўлиши керак.
Бунёдкор Мурод Холмуҳамедовни 1 йилга ижарага олди (2 ойга эмас). Бу регламент бўйича тўғри. Холмуҳамедов ОЧЛ ўйинларида Бунёдкор сафида ҳаракат қилди. Энди эса Суперлига бошланмай туриб, Қўқон-1912 ўз футболчисини қайтиб олди. Бунинг ажабнарали ери йўқ. Агар Холмуҳемдов Бунёдкорнинг Суперлига ўйинида иштирок этиб улгурса эди, у Қўқонга камида ёзгача қайта олмас эди. Икки клуб регламент бўйича ўзаро келишиб иш кўрса, ЎзПФЛ бу ишга аралашмайди.
P.S. Бунёдкорга ОЧЛ осон бўлмаслиги аниқ эди. Боиси жамоанинг асосий футболчилари олимпия термаси ихтиёрида эди. Шундан келиб чиқсак, Абрамов ёрдам кучларига эҳтиёж сезди", -деб ёзиб қолдирди Имомхўжаев.