"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле Финляндиянинг Турку шаҳридаги доктор Сакари Орава клиникасида операция қилинди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар тарқатди.
Манбага кўра, вазиятни "кўк-анорранглилар" спорт директори Эрик Абидаль назорат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи ўнг оёғидаги мушагида узилиш рўй берган эди. Катта эҳтимол билан у мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Дембеле жароҳат туфайли 27 ноябрдан бери майдонга тушмаяпти. Ушбу мавсумда у 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.