Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Давид Силванинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсум янги “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиларидан бири Давид Силва учун “шахарликлар” сафидаги сўнгги мавсуми бўлиши аниқ бўлиб улгурди. Айни дамда, “Манчестер Сити” жамоа сардорининг ўрнини тўлдириш учун номзодларни кўриб чиқишни бошлади. Бугун келажакда Давид Силванинг ўрнини тўлдиришга қодир футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Жек Грилиш

Бу мавсумда АПЛ учрашувларида Грилиш чинакам кашфиётга айланди. “Астон Вилла” сардори бир ўзи жамоани ҳавфли зонадан узоқроқ олиб кетишга ҳаркат қилмоқда. Жек майдонни жуда яхши кўрибгина қолмай, голни ҳам олдиндан сезиш қобилиятига эга. Гвардиоланинг ўзи ҳам Грилишнинг мухлиси эканлигини очиқчасига тан олди. Дарҳақиқат, Грилиш ўзгача иқтидор эгаси. Бундан ташқари, у ёш ва совринларга ўч. Майдонда доиммо креативликка интилувчи Грилиш ортиқча қийинчиликсиз Давид Силванинг ўрнини тўлдириши мумкин.

Иско

“Манчестер Сити”га ўтиши борасида aанчадан бери миш-мишлар тарқалаётган Иско танлови ҳам чакки эмас.

Аслида Бундан 4 йил аввал Пеллегрини Иско Аларконни “Манчестер Сити”га чорлаган эди, бироқ ярим ҳимоячи Мадридда қолди ва кетма-кет ЕЧЛ мусобақасида ғолиб чиқди. Тўғри, Исконинг “Реал Мадрид”даги йиллари омадсиз кетди деб бўлмайди, бироқ айни дамга келиб футболчи тобора Зиданнинг ўйин услибига яроқсиз футболчига айланиб бормоқда. Ушбу мавсумда Иско атиги 8 та ўйиннигина асосий таркибда бошлади. Шунга қарамай, унинг фантастик теҳникаси ва ўйинни ўқиш қобилияти ҳали йўқолганича йўқ. Ақил билан ҳаракат қилувчи Иско Гвардиола ўз шогирдларидан талаб қиладиган барча стандартларга тўлиқ жавоб беради. Эндигина 27 ёшга тўлган Иско Давид Силванинг ўрнини ортиқча қийинчиликсиз ёпиб юбориши мумкин.

Фабиан Руиз

Бугунги кунда барча топ клубларнинг “оромини ўгирлаган” Фабиан Руиз ҳам иккинчи Давид Силва бўлиши ҳеч гап эмас. Айнан Фабиан Испания терма жамоасидаги Давид Силванинг ўрнини эгаллаганидан хабарингиз бор. У бу ишни шундай усталик билан амалга оширди-ки, хатто мухлислар Силванинг йўқлигини сезишмаяпти ҳам. Испаниялик футболчи Гвардиола жамоасида ҳам йўқолиб қолмаслиги аниқ. Боз устига, у Силвадан кўра жисмонан анча бақувват ва орқарароқда ҳам жамоа учун наф келтира олади. Умуман олганда Фабиан бугунги кундаги замонавий ярим ҳимоячилардан талаб қилинадиган барча жиҳатларни ўзида жамлаган универсал футболчи.

Микел Оярасабал

 

У аслида қанот футболчиси бўлишига қарамай, ўйин чоғида асосан марказдан ҳавф туғдиришга мўлжалланган. “Реал Сосьедат” жамоаси мураббийлари Микелни турли позитцияларда синаб кўришда ҳали ҳам давом этишмоқда. Ўтган масвумда кўпроқ Вингер вазифасида ҳаракатқилган Ойрасабал сўнгги учрашувларда ҳужумчи ортида ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ўз вақитда Гвардиола Давид Силвани тўлиқ марказ футболчисига айлантирган эди. Агар Микел “Шахарликлар” сафига ўтса, Пеп уни ҳам ортиқча қийинчиликсиз янги позтцисягамослаштириб олиши мумкин.

Фил Фоден

 

Умуман олганда“Манчестер Сити” Давид Силванинг ўрнига ҳеч кимни харид қилмаслиги ҳам мумкин. Сабаби, жамоа сафида иқтидорли Фил Фоден мавжуд. Пеп томонидан бир неча бор эътироф этилган футболчига кўпроқ имкон яратиш орқали иккинчи Давид Силвани ҳосил қилиш вариянти ҳам йўқ эмас. Ёшларга имкон бериш ва футболчиларнинг янги қирраларини кашф этиш борасида чинакам мутахассис саналмуш Гвардиола Фоденни секин-аста асосий таркиба яқинлаштириб бормоқда. Масалан, бу мавсум қаҳрамонимиз кубок учрашувларнинг барчасини асосий таркибда бошлади. Бундан ташқари, футболчи ЕЧЛ гуруҳ баҳсларининг 4 та ўйинда ҳаммайдонга тушишга ҳам улгурди. Агар, “шахарликлар” Фоденга асосий таркибда ўзини синаб кўриш имконини яратса, балки Давид Силванинг ўрнига футболчи излашга ўрин қолмас. Яна ким билади дейсиз?!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:50, 11.02.2020.
Ўқилди: 4574 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.