"Барселона" ҳимоячиси Нелсон Семеду A Bola нашрига берган интервьюсида Каталония жамоасининг янги бош мураббий Кике Сетьен бошчилигидаги ўйини ҳақида гапириб ўтди.
- Менда ҳаммаси яхши, янги мураббий менга жуда ишонади ва мен бу ишончни оқлашга ҳаракат қиляпман.
- Бу менинг "Барселона"даги энг яхши мавсумим бўлиши мумкин. Мен ўзимдан жуда мамнунман, аммо жамоанинг Ла Лигада этакчилик қилмаётгани ачинарли. Бироқ олдинда ҳали кўп ўйинлар бор ва биз чемпион бўлишимиз мумкин - деди ҳимоячи.