Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ҳужумда ишлари юришмаётган 5 та гранд жамоа

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz бу мавсумда ҳужумдаги муамоларини бартараф этишни уддалай олмаётган Европанинг 5 та гранд жамоаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтади.

 

“Манчестер Юнайтед”

 

Айни дамда “қизил иблислар”нинг вазиятлардан фойдаланиш борасидаги статистик кўрсатгичи АПЛда “Норвич” билан бир ҳил. Бу 20 та жамоа ичида 19-ўрин дегани. Эшитилиши ғалати бўлиши мумкин, бироқ бу факт. Сулшер шогирдалари ҳужумкор ўйин кўрсатишга урунсада, вазиятлардан фойдаланишда жуда ҳам оқсашмоқда. Айниқса, сўнгги зарбада жамоада муаммолар яққол кўзга ташланмоқда. Жамоа футболчилари ичида фақат Гринвурддагина бу кўрсатгич нисбатан яхшироқ. Энг қизиғИ шундаки, у шу кунга қадар фақат иккита ўйинигина асосий таркибда бошлади холос. Бу мавсумда “қизил иблислар” киритган голларнинг 5 таси пеналтидан, 4 таси стандартдан киритлган. Бу голларни инобатга олмасак, жамоа 25 та учрашувда атиги 26 та гол киритган бўлиб чиқмоқда. Агар, Маркус Решфорд киритган голларни (14 та) инобатга олмаса, вазият янада ачинарли кўриниш олади. Жамоада вазият яратиш борасида(аслида бу уларнинг майдондаги вазифаларига кирмаса ҳам) Фред ва Перейра яққол етакчилик қилмоқда.

 

“Арсенал”

 

“Тўпчилар” бу мавсум дарвозаларга аниқ зарба бериш борасида АПЛда 14-ўринда боришмоқда. Ачинарлиси шундаки, Таркибида Обамеянг, Мартинелли, Озил сингари ижрочилари бор жамоа “Астон Вилла” билан биргаликда гол киритиш борасида 17-ўринда кетмоқда. Катта сумма эвазига харид қилинган Пепенинг хисобида атиги 3 та гол мавжуд. “Арсенал”нинг ўйин манераси ҳужумга мослашган бўлишига қарамай, жамоа АПЛнинг бу мавсумдаги чинакам ҳимоявий жамоаси “Шеффилд”дан кўп гол киритишни уддалай олмаяпти. Жамоага асосан стандарт вазиятларда(9 та) киритилган голлар ёрдам бермоқда. “Арсенал” ўйиндан гол “ясаш” борасида жуда оқсамоқда.

 

“Севилья”

 

Бу ерда ижрочилар сифати ҳам катта рол ўйнаши турган гап. Энг қизиғИ шундаки, андалусияликлар вазиятларни яратишда кучли 4 ликда боришаётган бўлсада, уларни амалга оширишда кучли 10 ликдан ҳам жой олишмаган. Жамоа вазиятларни шамолга учириш борасида “Ла Лига”да етакчилардан бири. Киритилган голлар сони бўйича бор йўғИ 9 ўринда. Ҳар мавсум ЙЧЛ учун кураш олиб борадиган жамоага ярашмайдиган кўрсатгич. Шундай эмасми?
Бу мавсумда “Севилья” 23 та ўйинда 29 та гол киритди холос. Жамоа фақат бир бор (“Реал Сосьедат”га қарши учрашувда) рақиб дарвозасини 3 бор ишғол қилишга муваффақ бўлди. Энг қизиғИ шундаки, жамоа сафида “Ла Лига”нинг бу мавсумдаги энг яхши ассистентлари (Окапмос, Банега, Навас) ҳаракат қилишмоқда. Ёмон томони шундаки, клуб ҳужумларни зарбасиз якунламоқда. Бу муаммони албатта бартараф этиш лозим. Акс холда, кучли тўртлик ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.

 

“Милан”

Қария Златан Италияга кўчиб ўтгач, барчаси ўз жойига тушиши кутилаётган эди, бироқ ҳозирча кескин ўзариш кузатилгани йўқ. Ибра 5 та ўйинда 3 бор гол урди холос. Ҳа айтгача, “Милан” “А серия”да муаммоларга лиқ тўла “Верона” ва “Сампдориа” дангина кўпроқ гол уришни уддлади. “Россонери”лар бу мавсумда 25 та гол урган бўлсада, уларнинг атиги 13 таси ўйиндан киритлган. Қолган голлар стандарт ва пеналтилардан самараси. Бу ҳужумдаги муаммоларнинг керагидан ортиқлигини англатмоқда. Анг ачинарлиси шундаки, жамоа тўпурари қанот ҳимоячиси Лука Эрнандес. Унинг хисобида бугунги кунга келиб атиги 5 та гол мавжуд.

 

“Атлетико Мадрид”

 

Атлетико фойдасиз ҳужум қилиш борасида Европанинг ( Кучли бешлик жамоалари орасида) энг етакчи жамоаси бўлиб турибди. Жамоа 23 та ўйинда атиги 23 та гол киритишга муваффақ бўлди. Етарлича гол урмаган “матрасчилар” “Хетафе”ни ўзларидан ўтказиб юборишга мажбур бўлишганидан хабарингиз бор. Асосан ҳимояга урғу берувчи “Хетафе”нинг хисобида ҳам 35 та гол мавжудлигига нима дейсиз? Наҳотки, жамоанинг ҳужумлари Гризманга шу қадар боғланиб қолган бўлса?

 

“Атлетико”ниниг ҳужумдаги ўйини “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”никидан бир неча баробар ёмонроқ. Жамоа аниқ зарбалар борасида Испаниянинг 16-жамоаси бўлиб турбид. Энг қизиғИ шундаки, жамоанинг етакчилари ўз вазифаларини кутилганидек бажаришмаяпти. Масалан, Фелиш, Мората ва Корея вазиятларни ҳавога учириш борасида етакчи. Триппие ва Кокедан бошқа бирорта футболчи сўнгги пасни ижро этишни уддалай олмганига нима дейсиз?

 

“Атлетико” мустаҳкам ҳимоя эвазигагина кучли тўртликка кириш имконини қўлдан бой берганича йўқ. Жамоанинг ўйин схемас чакки эмас, шунчаки ҳужумдаги креативлик ва вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлар олиб бориш керак.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:04, 13.02.2020.
Ўқилди: 5169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.