Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Гўзал фасл

Баҳо:
+ | -

Роналду "Реал"дан кетганига пушаймонлиги хусусида кўп хабарлар берилади. Мен негадир шу гапларга ишонаман ва шунақа хабарлар ёқади. Ваҳоланки, Криштиану "Юве"ни очиқча бир ўзи тортаётган бўлса ҳам, ўзини янги масканда яхши тутмаётгани аниқ. "Реал" у билан эмас, унинг ўзи "Реал" билан шараф топганини билиб олсин!

Футболчи ҳеч қачон клубдан устун бўлмаслиги керак. Даҳо бўлса ҳам клубнинг бир қисми эканлиги ўз тасдиғини топса, хурсанд бўлиб кетаман.

Неймарда ҳам шунақа пушмонлик бор. Аниқ. У кетиб "ПСЖ" кучлироқ бўлди, бироқ "Барселона" кичиклашиб қолмади. Шунақа хабарлар ёқади.

Яқинда Месси ҳақида ҳам шунақа гаплар чиқа бошлади. Ўйлашимча, Лео юқоридаги икки буюк футболчи каби пушмонлик кўчасини танламайди. Чунки ҳатто ўзидай беназир қобилият эгаси кетса ҳам Каталония клуби кичрайиб қолмаслигини англайди. Жамоага яқин орада Мессичалик йигит келмас, аммо клуб ўз кунини кўраверади. Лео эса, қаердадир афсус чекиши турган гап.

Эртадан бошлаб "Барселона" иштирокидаги ўйин билан FUTBOL TV каналида яна уик-энд бошланиб кетади.

— Месси кетишни унутиб, учинчи ўриндаги "Хетафе" дарвозасини ишғол этишга киришади.

— Роналду ""Брешия" билан рекордини давом эттирса керак.

— Римдаги "Лацио" - "Интер" баҳси ҳам А серия байрамининг тождори.

— Душанба тунида "Челси" ва МЮ ўйини билан ЕЧЛ остонасига етиб келамиз ва сўнг... кетди уёғи!

Бугун дам олволинг, эртадан бошлаб футбол фасли кириб келади. Баҳордан олдин кириб келгувчи гўзал фасл...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 18:50, 14.02.2020.
Ўқилди: 5799 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.