Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

ЎФА келишилган ўйинларга қарши жиддий курашни бошлади

Баҳо:
+ | -

Маълумки, 2019 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Мазкур фармонда 2020 йилдан бошлаб айниқса, футбол соҳасида бевосита фаолият олиб борадиган шахслар томонидан тотализатор ўйнаш, ўйинга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишилган ўйинлар уюштириш, уларда иштирок этиш жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласига алоҳида урғу берилган.

Шу боисдан юртимизда 2020 йилги футбол мавсуми старти олдидан ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан Coca Cola Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўтказилаётган давра суҳбатлари давомида ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2019 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2020 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинмоқда. Зеро, жорий йилдан эътиборан келишилган ўйинлар ташкил қилиш, бу каби ўйинларда иштирок этиш нафақат ЎФА томонидан, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам назорат ва таҳлил этиб борилади.

Шу сабабли клублар ходимлари, футболчи ва мураббийлари учун давра суҳбатлари ташкил этилиб, тотализатор ўйнаш, учрашув натижасига таъсир ўтказиш учун келишилган ўйинлар ташкил қилиш, уларда иштирок этиш ҳолатларини бартараф қилиш, шу каби ўйинларда қатнашишга ундаш ҳолатлари учраганда эса биринчи навбатда тегишли органлар ҳамда ЎФАни хабардор қилиш лозим экани борасида тушунтириш олиб борилди.

Келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича бу каби амалий ишлар йил давомида узлуксиз тарзда давом эттирилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:58, 14.02.2020.
Ўқилди: 3685 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4477]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2749]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2727]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2651]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2524]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2500]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2476]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2331]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2228]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2183]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик