Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи яқинда Голландиянинг «Аякс» клубидан сотиб олинган Хаким Зиеш ҳақида фикр билдирди.
«Унинг ўйинларини биринчи марта ўтган мавсумдаги ЕЧЛ орқали кўргандим. Менинг фикримча, Хаким жуда ажойиб ўйин намойиш этганди, айниқса, «Тоттенхэм»га қарши ўйинда. Жорий мавсумда биз «Аякс»га қарши иккита ўйин ўтказдик ва ўша ўйин менга у ҳақда кўп маълумотларни тақдим этди. Зиеш чап оёғида ажойиб ҳаракат қилади, у қанотда ва ҳужум ортида катта фойда беради.
Ўйлайманки, мавсумда бизнинг қийин ўйинларимиз жуда кўп бўлди. Рақиблар ҳимоясини ёриб ўта олмаганимизни кўпчилик сезган бўлса керак. Хаким орқали “Челси” ҳужумлари кескин тус олади. У голли пасларни амалга оширишдан ташқари, ўзи ҳам гол тақдирини ҳал қилиб қўя олади.
Мухлисларимиз унинг тезроқ таркибимизга келиб қўшилишини интирзорлик билан кутишаётганига шубҳа қилмайман», — деди Френк Лэмпард.