Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Милован Капор : “Бухоро” жамоаси ўз истиқбол йўлини топиб олди"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ўтган мавсумдан буён "Бухоро” сафида канадалик ҳимоячи Милован Капор тўп суриб келмоқда. Янги мавсум олдидан Капор билан боғландик ва янги мавсумдаги режалари ҳақида суҳбатлашдик.

-- Аввало, ассалому алайкум, жорий мавсумда ҳам “Бухоро”да тўп суришингиз аниқ бўлиб қолди …

-- Раҳмат, ҳа , бу йил жамоага ўтган йилгидан кўра кўпроқ фойдам тегишига умид қиламан.

-- Ўзбекистон Суперлигаси ҳақида аллақачон тасаввур пайдо бўлгандир сизда, чемпионат ҳақида қарашларингиз қанақа?

-- Ўзбекистон  чемпионати  Осиёдаги етакчи чемпионатлардан биридир. Охирги йилларда янада кучайиб бормоқда. Иқтидорли ўйинчиларнинг кўплиги ва клубларнинг кучайишга, яхшиланишга мойиллиги қувонарли ҳол. Энг асосийси, бу ерда одамлар спортга ишонишади ва жамоаларини қўллаб-қувватлашади.

-- Жамоангизнинг ўтган мавсумдаги иштироки ҳақида нима дейсиз? Ортда қолган мавсумда “бор маҳоратимни кўрсата олдим “, деб ўйлайсизми?

-- Ўтган йил “Бухоро” жамоаси учун оғир мавсум бўлди. Очиғи, уч-тўрт йил муқаддам кучли олтиликда бўлган жамоанинг пастга шўнғиши яхши эмас, албатта. Шундай қийин паллада жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим, мен каби бошқа ўйинчилар ҳам, мутасаддилар ҳам охирги лаҳзаларгача жамоанинг элитада қолиши учун бир тану бир жон бўлиб курашдилар. Аммо жорий мавсумда мақсадлар юқорироқ, интилишлар янада кучлироқ бўлади.  Жамоа янги умидлар билан , иштиёқ билан тайёрланмоқда.

-- Янги мавсумдан нималарни кутаяпсиз, жамоанинг мақсадлари аниқми?

-- Албатта, натижа бўлиши учун футболда фақат бир киши эмас, бутун жамоа ҳаракат қилиши керак. Ижобий натижага ҳам айнан бирдамлик ва жипслик билан  эришилади. Мен ишонаманки, жамоа айни пайтда тўғри йўлдан бормоқда ва бошланадиган янги мавсумда барча жамоаларга  жанговар футбол ва кескин рақобатни тақдим этишга шай.

-- “Бухоро” спорт мажмуасида катта кўламдаги ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги туфайли, жамоа бошқа шаҳар, бошқа майдонда уй ўйинларини ўтказади . Бу ҳақида фикрингиз?

-- Шубҳасиз, марказий ўйингоҳ майсасисининг ўзгартирилиши ва яхшиланиши сабабли жамоамиз ўйинларини бошқа жойда ўтказишига тўғри келади. Бу қийинчилик туғдиради, аммо жамоада ҳамма профессионал, ўз ишини ва вазифасини тушунади, шунинг учун бу бизнинг натижаларимизга салбий та’сир кўрсатмайди, деб ўйлайман,  ишончим комилки , мухлисларимиз ўтган йили қилганларидек, бу йил ҳам командани  қўллаб-қувватлашади ва бу бизга янада куч бағишлайди.

-- Жамоада рақобат қай даражада ? 

Жамоага қатор янги ўйинчилар келган. Кўплаб маҳаллий футболчилар ва тажрибали футболчилар машғулотларда биргаликда иштирок этмоқдалар . Бу эса ўйинчиларга ўзларини кўрсатиш учун яхши имконият бўлиш билан бирга, рақобатни ҳам келтириб чиқаради.

-- Ўзбекистон чемпионатида қанча узоқ қолмоқчисиз? Таклифлар бўлса қабул қиласизми? Умуман футболчи сифатида келажагингизни қандай тасаввур қиласиз?

-- Ўзбекистон чемпионатида имкон қадар кўпроқ тўп суришга ҳаракат қиламан, албатта. Таклифлар учун доимо очиқман. Лекин барибир эртага нима бўлади, айтиш қийин, бу футбол, бу қисмат. Ҳозирча барча фикрларим, мақсадларим фақат “Бухоро” билан боғлиқ .

-- Бухоро шаҳрига, янги муҳитга, жамоага қанчалик мослашиб улгургансиз?

-- Асосан, дўстларим ва танишларим ҳозирча клуб ичида. Улар билан аллақачон иноқмиз, дастлабки кунларданоқ улар билан дўстона муҳитни ярата олдик . Албатта, оиладан, яқинларинган узоқда бўлиш осон эмас. Аммо имкон туғилиши билан улар билан боғланаман ёки кўришаман, уларнинг борлиги, мени қўллаётганликларини ҳис қилиш мен учун ёқимли.  Бухоро шаҳри шиддат билан ўзгариб бораётган, замонавийликни ўзида мужассам этаётган шаҳар бўлса-да, унинг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалади. Ҳанузгача сақланиб қолган тарихий бинолар фикримнинг исботи бўла олади. Ба’зида шаҳар бўйлаб юрганимда шаҳар аҳолиси билан мулоқот қиламан, улар ҳам бу ўзгаришлардан хурсанд эканлигини билиш қийин эмас.

--  Футболдаги кумирларингиз кимлар?

Менинг севимли футболчим шубҳасиз, Криштиано Роналду. У ўз ишига бутун меҳрини, қалбини ва меҳнатини бахшида қилган инсондир, бундай инсонлар барчага намуна бўла олишади. Футболдаги ўз чизиғимдан келиб чиқадиган бўлсам, Неманя Видич ва Серхио Рамосларнинг футболлари менга ёқади. Уларнинг майдонни ва ўйинчларни кўра билиш қобилияти , хавфни ҳис қила олишлари ва уни имкон қадар профессионал тарзда бартараф этишга уринишлари ҳам машғулотлар учун қўллаш мумкин қўлган дарслардир.

-- Футболдан бўш қолган вақтингиз нимага сарфланади?

-- Футболдан ташқари, кўпроқ вақтимни дўстларим билан саёҳат қилишга, янги жойларни кўришга, турли хил китобларни ўқишга ҳаракат қиламан. Фикрларни чархлаб туриш янги кўникмаларга эга бўлиш бу ҳар қандай моддийликдан устун, менимча.

Эркин  Содиқов  суҳбатлашди

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:44, 15.02.2020.
Ўқилди: 3410 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.