Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Ла лига. «Барселона» қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла лигасининг 24-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида жадвалда 3-поғонани эгаллаб турган «Хетафе»ни қабул қилиб, қийин ғалабага эришди.

Меҳмонлар учрашувни юқори прессинг билан бошлаб, рақибнинг вазият яратишига имкон бермади. Аксинча, мадридликлар 23-дақиқада ҳисобни очишган эди. Бурчак зарбасидан кейин Молина бош билан зарба берди, тер Штеген қайтарди. Қайтган тўпни Аллан Ньом дарвозага жойлади!  Аммо VAR кўрсатдики,  Ньом тўпга эга чиқишдан олдин ўзини таъқиб қилаётган Умтитига қонунга хилоф равишда йиқитган экан. Шу боис, гол бекор қилинди.

33-дақиқада эса мезбонлар ҳисобни очишди. Мессининг ажойиб узатмасидан кейин Гризманн дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани забт этди. Орадан 6 дақиқа ўтиб каталонияликлар иккинчи голни ҳам уришди. "Барселона" ўзига хос қисқа паслар билан ҳужум ташкил қилди. Фирпо қанотдан етказган узатмани Сержи Роберто дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимни Сетьен шогирдлари сокинлик билан олиб боришаётган эди. Аммо 66-дақиқада "Хетафе" ҳисобни қисқартирувчи голни урди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни туширмасдан Анхель Родригес 14 метрдан дарвозага жойлаб қўйди.

Ўйинга интрига қайтганидан кейин қолган дақиқалар анча қизиқарли кечди. Жумладан, "Хетафе" "стандартдан ҳисобни қисқартиришга яқин келди, аммо тер Штеген жамоасини қутқарди. Антуан Гризманн эса иккита қулай вазиятни кўкка совурди.

Шунга қарамай, "Барса" ғалабани сақлаб қолди, очколари бўйича "Реал"га етиб олди.

Испания Ла лигаси, 24-тур
Барселона – Хетафе 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 33 Гризманн, 2:0 – 39 Сержи Роберто, 2:1 – 66 Анхель Родригес.
Барселона – тер Стеген, Сержи Роберто, Умтити, Пике, Альба (Фирпо, 22), Бускетс, Артур (Ракитич, 75), де Йонг, Фати (Видаль, 85), Гризманн, Месси.
Хетафе – Сория, Эчейта, Джене, Ньом, Кукурелья, Максимович, Арамбарри, Этебо (Ндиайе, 67), Оливера (Кенеди, 52), Мата, Молина (Анхель Родригес, 52).
Огоҳлантиришлар: Умтити (49), Мата (73), Фирпо (82), Фати (85), Кенеди (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:02, 15.02.2020.
Ўқилди: 3720 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.