Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Ўйин»

Баҳо:
+ | -

Шароф Бошбековнинг “Ўйин” асари бор, фильмини кўргансиз – қиморга кириб қолган қаҳрамоннинг устида тоғаси уюштирган “иш”, эсингизда бор, а?! “Голливуд”нинг “Ўйин”и ҳам борки, унинг охирида воқеа тўқилган бўлиб чиқади. Қаҳрамоннинг ҳаётига интрига олиб кириш учун.

Ўзим ишонмайману, воқеа охирида бу “Манчестер Сити” шайхларининг жамоани уйғотиш учун уюштирган “ишлари” бўлиб чиқсая? Ҳам садоқатли футболчиларни аниқлаб олиш учун яхши вариант:)

Кулманг, йигитларни “Реал” билан ўйиндан олдин борини ташлашга таклиф этиш учун зўр ғоя аслида. Шунча йил еврокубоклар учун кураш олиб борган “шаҳарликлар” мана шундай оғир пайтда бирлашадилар ва қўрқинчли рақибни махв этадилар. “Реал”дан ўтиб олса, ишонаверинг, чемпионлик йўлида бошқа мотивациянинг-да кераги йўқ. Пеп охиригача шу ўйинни эслатиб олиб бора олади.

Ва ЕЧЛ кубоги забт этилгач, апелляция жавоблари чиқади, унга кўра “Манчестер Сити” УЕФАни ютиб чиқади. Жарима пулини эса шайх Мансур кубок учун тўлов деб эълон қилиб қўяверади. Қалай сценарий?!

Албатта, иш ўйлаганимиздан-да чигалроқ. Охиригача бормай туриб бу “ўйин”нинг мақсадини тушуна олмаймиз. Лекин аниғи шуки, АПЛ улашаётган шиддат икки карра ошганига кафолат бор:

Якшанба оқшомида эфирга узатиладиган “Астон Вилла” – “Тоттенҳэм”, “Арсенал” – “Ньюкасл” ва душанба тунининг безаги “Челси” – "МЮ" беллашувлари даражаси ўша “бўш жой” ҳисобига даҳшатли кўриниш олмоқда.

“Манчестер Сити” атрофидаги гап-сўзлар нафақат АПЛнинг, балки бошқа диёрларнинг топ клубларини-да уйғотиб юборди. Гвардиола ва юлдуз ўйинчиларнинг хариди масаласи кўтариляпти ҳозирдан. Садоқатли йигитлар борми, кўрамиз, дейдию...

Шундай пайтда УЕФА шу қарорини айнан ҳозир чиқаргани ҳам яхши бўлдими деб қўяди одам...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 11:30, 16.02.2020.
Ўқилди: 4770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.