Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

ОЧЛ. «Пахтакор» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамига айланди

Баҳо:
+ | -1

"Пахтакор" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Арвеладзе шогирдлари Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубини қабул қилиб, йирик ҳисобда зафар қучишди.

Биринчи бўлим мезбонлар учун осон кечмади. Ҳа, пахтакорчиклар ҳужумкор ўйин намойиш қилишди, аммо автомобилсозларнинг ҳужумлари ҳам хавфли чиқди. Айниқса, тайм ўрталарида ташкил этилган ҳужум пайтида Элдор Суюнов икки марта сэйв намойиш этишига тўғри келди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса шри-ланкалик ҳакам "Шаҳр Ходро" дарвозаси томон пенальти белгиламади. Чераннинг зарбасидан кейин дарвоза томон бораётган тўп ҳимоячининг юқорига кўтарилган қўлига теккан эди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқалари эса мезбонлар учун самарали бўлди. Машарипов бир ҳимоячини алдаб чап томондан жарима майдонига кирди ва орқароқда очилган Сергеев томон узатма берди. Игорь ўнг оёқ билан дарвозани ишғол қилди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб Машарипов - Ҳамдамов - Сергеев комбинациясидан кейин Игорь "дубл"ни расмийлаштирди.
 
Баҳснинг 84-дақиқасида эронликлар "стандарт"дан гол уришга яқин келишди. Юқоридан етказилган узатмани Қосиминажод йўллаган зарба натижасида тўп устунга тегиб қайтди.

Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида "Пахтакор" жарима зарбасидан рақиб дарвозасига учинчи тўпни киритди. Машариповнинг юқоридан берган узатмасини Аъзамов бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, Арвеладзе жамоаси икки ўйиндан кейин 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.

ОЧЛ, "B" гуруҳи, 2-тур
"Пахтакор" марказий стадиони, Тошкент
"ПАХТАКОР" - "ШАҲР ХОДРО" - 3:0 (0:0)
Голлар: Игорь Сергеев (56, 59), Шерзод Аъзамов (87)
"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец (С), Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов 84), Достонбек Ҳамдамов (Асад Собиржонов, 90+1), Драган Черан (Эрен Дердийўқ 90), Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев.
"Шаҳр Ходро": Маҳди Раҳмати, Али Неъмати, Муҳаммад Морадманд, Фаршад Фаражи, Ҳассан Жаъфари, Акбар Содиғи, Милад Сарлак, Саид Содиғи, Муҳаммадғози Нажафабади, Муҳаммадризо Халатбари, Руҳулоҳ Сайфуллоҳи.
Ҳакамлар: Дилан Перера, Гедара Палитха, Санжива Премалал, Нивон Робеш (барчаси Шри-Ланкадан).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:53, 17.02.2020.
Ўқилди: 7304 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.