«Реал» клуби ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси Икер Касильяс Испания қироллик футбол федерацияси президенти лавозими учун ўз номзодини қўйишга қарор қилди.
«Ҳа, сайловлар бошланганда мен Испания қироллик футбол федерацияси президенти лавозими учун ўз номзодимни илгари сураман.
Биргаликда федерация ишини жаҳоннинг энг яхши футболи чўққисига кўтарамиз», – деди футболчи ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали.
Федерация президенти лавозими учун сайлов 2020 йилда бўлиб ўтади. 38 ёшли посбон Испания қироллик футбол федерациясининг амалдаги президенти Луис Рубиалесга рақиблик қилади.