Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Хоккей афсоналари Тошкентда жам бўлишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон хоккей федерацияси сўнгги йилларда юртимизда хоккей спорт турини янада оммалаштириш йўлида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Шу жумладан, бугун “Ҳумо арена” муз саройи яна бир тарихий воқеликка гувоҳ бўлди.

Бугун “Ҳумо арена”нинг муз майдони Виталий Прохоров, Александр Якушев, Сергей Шепелев, Владимир Малахов, Алексей Касатонов, Валерий Каменский каби Олимпиада ва жаҳон чемпионлари, яқин ўтмишимизнинг афсонавий хоккейчиларини қабул қилди. Аренада ўзбек хоккейчилари ва Собиқ Иттифоқнинг хоккей юлдузлари иштирокида ўртоқлик ўйини ташкил қилинди.

“Афсоналар ўйини” номи остида ташкил қилинган баҳснинг очилиш маросими ҳам катта шодиёна билан ўтди. Унда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон хоккей федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Гафуров ва спорт жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратаётган эътиборлари самараси билан юртимизда ҳар бир спорт тури ривож топиб бормоқда. Бу борада куни кеча эълон қилинган «Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ҳам хоккейнинг ривожланишига катта туртки бўлди. Хоккей спорти ҳам мамлакатимизда катта тезликда ривожланиб бормоқда. Ўтган йили Ўзбекистон хоккей федерациясининг Халқаро хоккей федерациясига расман аъзо бўлгани, бу мавсумдан эътиборан Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси Олий хоккей лигасида иштирок этаётгани ўзбек хоккей мухлислари учун чинакам байрамга айланди”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Тадбирнинг очилиш қисмидан сўнг «Ўзбекистон афсоналари» ва «Россия афсонлари» жамоалари иштирокида ўртоқлик учрашуви старт олди. Баҳс давомида ортда қолган йиллар хоккейчиларнинг техник маҳоратига таъсир ўтказмагани шундоқ кўринди. Афсоналар эса ўз ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:44, 17.02.2020.
Ўқилди: 2020 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.