"Барселона" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси Яя Туре фаолиятини "Ботафого"да давом эттириши мумкин.
Клуб раҳбарияти аллақачон 36 ёшли футболчи номзодини маъқуллади, деб хабар беради O Globo нашри.
Ҳозирда Туре эркин агент мақомида.
Унинг сўнгги клуби хитойнинг "Циндао" жамоаси эди.