Кириш Регистрация

Хабарлар

Невилл: "Погба Райола учун тилла тухум туғиб берадиган товуқ"

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Поль Погба ва унинг агенти Мино Райолаларнинг атрофларидаги вазиятга муносабат билдирди.

- Барчаси Погбанинг «МЮ»дан кетиши билан якунланади. Лекин клубга нисбатан бойкот эълон қилиши керак. У узоқ йиллардан бери Погба ва бошқа футболчиларнинг вазиятларини барбод қилмоқда. Нима учун клуб бунга йўл қўймоқда, мен тушунмаяпман. У доим клуб учун муаммо туғдирмоқда. У ўз мижозини ҳимоя қилаётганини айтиб келади, лекин Сульшернинг сўзларига кўра, Погба агрессив бўлмаган. Сульшер Погбага 90 миллион фунт тўламоқчилигини ва унинг ижросида кучли ўйин кўриш ниятида эканлигини айтган. Гап Погбанинг мул эканлиги ҳақида кетмаяпти. Лекин Райола Полнинг клубдан кетишини ва бошқа клубга ўтса, ундан пул ишлаб олишини хоҳламоқда. бу футболчи сабаб миллионлаб доллар ишлаб олди ва яна шуни давом эттирмоқчи. Погба Райола учун тилла тухум туғиб берадиган товуқ, — Невиллнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Киритилди: 11:14, 18.02.2020.
Ўқилди: 4622 марта.
Фикрлар: 3 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.