Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Қишда кетиши керак эди

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz қишда жамоасини ўзгартириши шарт бўлсада, ҳеч қаерга кетмаган машхур футболчиларга қисқача тўхталиб ўтади.

 

Дарҳақиқат, қишки трансфер ойнаси чоғида бир нечта футболчилар бошқа жамоага ўтиш орқали янги саҳифа очишга муваффақ бўлишди. Айримлар эса, кетиш шарт бўлишига қарамай, ишлари кўнгилдагидек кетмаётган клубларида қолишга мажбур бўлди. Бугун ана шундай футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Иван Ракитич

Хорватиялик футболчи клуб билан тузилган шартномани 2021-йилга қадар узайтирганида, ҳали асосий таркибдан тушиб қолмаган эди. Афсуски, ўтган йилнинг август ойидан бошлаб уни майдонда камроқ кўришни бошладик.

Қаҳрамонимиз ушбу мавсумнинг атиги 3 та учрашувинигина асосий таркибда тушди. Унинг бирданига заҳира ўриндиғига ўтириб қолишининг асосий сабабчиси сифатида Френки Де Ёнг кўрсатаётган ишончли ўйин десак, адашмаган бўламиз.

“Барселон” голландиялик футболчини харид қилиш орқали, ўзининг классик услубини ортга қайтаришни режалаштиришган эди. Ушбу мавсумда Ракитичнинг ўрнида шунингдек Видал, Аленя, Артур майдонда кўриниш бера бошлагач, барча футболчининг қишда бошқ жамоага кетишига ишона бошлади. Уни “Интер”, “Ювентус” ва “Атлетико” билан музокара ўтказгани ҳақидаги миш-мишлар тарқаганига қарамай, ярим ҳимоячи “Барселона”да қолди. Тўғри, Иван Кике Сетьен қўл остида нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда, бироқ унинг ўйин даражаси аввалгидек эмас. Катта эҳтимол билан, ёзда 31 ёшли футболчини бошқа жамоада кўрамиз.

Гарет Бэйл

Аслида ўтган мавсумнинг бошидаёқ уелслик футболчини АПЛнинг грандаларига ўтиши борасидаги миш-мишлар урчиб кетган эди. Мадридда ўйин амалиётисиз қолиб кетган футболчининг ўзи ҳам клубдан кетишга қарши эмаслигини бир неча бор маълум қилган бўлсада, “Реал” уни қўйиб юбормади. Кейин Хитой клубидан ҳафтасига 1 миллион евро маош кўрсатилган шартноама таклиф қилинди. Бу трансфер амалга ошишига бир қадам қолганида яна Мадрид клуби “голфчи”ни жамоада сақлаб қолди. ҚизиғИ шундаки, мураббийлар штаби Бейлнинг ҳизматларига эҳтиёж йўқлигини маълум қилишига қарамай, раҳбарият уни кетишига йўл қўймади.

Қишки трансфер ойнасида ҳам Бэйл барчанинг нигоҳида бўлди. Хатто Британиянинг таниқли нашрлари унинг “Тоттенҳем”га ўтиши борасида расмий маълумотлар тарқатишгача боришди, бироқ якунда Гарет яна “Реал Мадрид”да қолди. Бир пайтлар дунёнинг энг қиммат футболчиси сифатида “қаймоқранглилар” сафига келиб қўшилган футболчи бу мавсумда 13 та ўйиндагина иштирок этди ва иккита голга муаллифлик қилди. Ачинарлиси шундаки, 30 ёшли Бэйл ўз фаолиятини тиклаб олиш имконини қўлдан чиқарди. Эндиликда барчасини бошидан бошлаш учун заҳира ўриндиғида ёзгача кутишга тўғри келади.

Лерой Сане

Германиялик вингер учун ўтган мавсум фаолиятидаги энг омадлилардан бири бўлган эди. 16 та гол ва 18 та ассист. Шунчаки, фантастик мавсум. Афсуски, ушбу мавсум стартидаги “Ливерпул” ўйинда ортириб олинган жароҳат футболчининг режаларини бузиб қўйди.

Таҳминан ўша учрашувдан сўнг, у “Бавария”га 110 миллион евро эвазига ўтиши ва йилига 18 миллион евро маош олиши керак эди. Барчасини ҳеч қандай контаксиз ортирилган жароҳат барборд қилди. Мана ярим йилдан бери футболчи жароҳатидан фориғ бўлиш билан банд. Сане қишда “Бавария”га ўтмоқчи эди, бироқ немис клуби тикланишни бошдан кечираётган футболчи учун 110 миллион евро тўлашни истмади. Бу табиий хол албатта. Шунга қарамай, мюнҳенликлар ёзда Санени қўлга киритишга ҳаракат қилишади, бироқ энди 110 миллион евро эвазига эмас.

Оливие Жиру

Амалдаги ЖЧ ғолиби кузнинг охирларига бориб жамоанинг заҳира ўриндиғида ҳам кўринмай қолганидан хабарингиз бор. Айни дамда Жиру учун терма жамоа сафида Европа чемпионатида иштирок этиш учун ўйин амалиёти ҳар қачонгиданда муҳимроқ эди. Боз устига, Антонио Контенинг ўзи Жируни “Интер”га чорлаган ва барчаси “ҳамирдан қил суғургандек” ўтиши таҳмин қилинган эди. Амалда бунинг аски бўлиб чиқди.

“Челси” қишда Жируни 7 миллион евродан камига сотмоқчи эмаслигини маълум қилди. Ваҳоланки, футболчи 6 ойдан сўнг, эркин агентга айланиш ҳуқуқига эга бўлса ҳам. 33 ёшли ва тез орада текинга қўлга киритиш мумкин бўлган ҳужумчи учун ҳеч ким пул сарлашни истамаганини тушунса бўлади.

                                 

Эдинсон Кавани

ПСЖ Икардини ижарага олаётганда, ҳеч ким Кавани 6 ойдан сўнг жамоа учун кераксиз футболчига айланишини таҳмин қилмаган бўлса керак. Боз устига уругвайлиик футболчи олган жароҳат барчасини янада чигаллаштириб юборди. Кавани асосий таркибдан узоқлашгани сари, Икарди голлари сонини ошириб борди. Қарабсизки, Кавани заҳирадан, Икарди асосий таркибдан жой олишни бошлади. Кўплаб нашрлар Каванининг қишда жамоасини ўзгартириши борасида маълумотлар тарқатган бўлсада, якунда футболчи ҳеч қаерга кетгани йўқ. Аслида Эдинсон билан “Атлетико” шартнома тузишга жуда яқин келган эди, бироқ парижликлар “матадор”нинг трансфер суммаси борасида узоқ талашиб юборишди. Қизиқиғи шундаки, Кавани энди Парижни эркин агент сифатида тарк этади. Унинг келажаги борасида турли таҳминлар мавжуд, бироқ футболчининг ўзи “матрасчилар” сафига бориб қўшилишни жуда истамоқда.

Афсуски, ҳужумчи қишда ўз жамоасини ўзгаритргани йўқ. Эътиборлиси шундаки, Эдинсонни ўз сафида кўришни истаган жамоаларнинг барчасида ҳужумчига катта эҳтиёж сезилаётган эди. Эндиликда уругвайлик футболчи ёзда бориб қўшиладиган жамоасида барчасини бошидан бошлашига тўгри келади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:46, 18.02.2020.
Ўқилди: 4421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.