Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Энг яхши "иккинчи даражали" рол ижрочилари

Баҳо:
+ | -

Энг яхши иккинчи даражали рол ижрочилари

Stadion.uz Европанинг энг кучли 5 та чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатаётганига қарамай, сояда қолиб кетаётган 5 та футболчига қисқача тўхталиб ўтади.

 

Луижи Сепе (“Парма”)

Бу мавсумда “Парма” дарвозасига ҳар бир ўйинда ўртача 18,4 бор зарба йўлланилмоқда. “Кучли бешлик” клублари орасида ҳеч қайси жамоанинг дарвозасига бу қадар кўп ўққа тутилмаяпти.

Айни дамда аксарият мухлисалар Алиссон ёки Облакнинг ўйинларидан завқ олишаётгани рост, бироқ “Парма” дарвозабони кўрсатаётган қаҳрамонликлардан кўпчилик бехабар қолмоқда. Сепе мавсум давомида ўз дарвозасига йўлланган зарбаларнинг 76,9 фоизини бартараф этибгина қолмай, 100 та сейв қилишга ҳам улгурди. Айнан унинг мардонавор ўйинлари сабабли “Парма” жамоаси турнир жадвалида “Наполи” ва “Милан”дан тепароққа жойлашиб олди.

 

Рикардо Перейра (“Лестер”)

АПЛдаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси ҳақида сўз борса, барчанинг ҳаёлига биринчи бўлиб Тренд Александр Арнолд келиши аниқ. Дарҳақиқат, бу мавсумни инглиз ажойиб тарзда ўтказмоқда, бироқ “Лестер” сафидаги Рикардо Перейранинг ҳам фантастик мавсум ўтказаётганини унутмаслик лозим. Португалия терма жамоаси муқим ўрин топа олмаган лотериал “тулкилар”нинг алмаштириб бўлмас футболчисга айланишни уддалаганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Давом этаётган мавсумда Перейра 3 та гол ва 3 та ассистни амалга оширишга муваффақ бўлди. Унинг ҳимоядаги ўйинлари ҳам чакки эмас. Масалан, қаҳрамонимиз ҳар бир ўйинда ўртача 4,3 бор тўп учун курашларда ғолиб чиқмоқда. Энг муҳими эса, Перейра АПЛ жамоалари орасида бирга-бир курашларда энг яхши статистика эгаси саналади. Чинакам “жангчи”!

Луис Алберто (“Латцио”)

Римнинг “Латцио” клуби чемпионлик учун курашга киришганидан хабарингиз бор. “А серия”ни кузатиб борадиган мухлислар яхши билишади. Бу мавсумда “Латцио” нинг асосий қуроли сифатида Чиро Имобили кўзга ташланмоқда. Италиялик ҳужумчининг ўйинларига гап сўз бўлиши мумкин эмас, бироқ “бургутлар”нинг ҳақиқий қаҳрамони қанчалар яхши ўйин кўрсатаётган бўлсада сояда қолиб кетмоқда. Анчадан бери  бутун бошли жамоанинг ҳужумини бошлаб бераётган архитектор Албертога қойил қолмаслининг иложи йўқ. 27 ёшли испан ўз хисобига 3 та гол ва 11 та ассистни ёзиб қўйишга муваффақ бўлибгина қолмай, “Латцио”нинг ўйин темпини ҳам белгилаб бермоқда. Унинг муқим бир позитсияси мавжуд эмас.

Крис Смоллинг (“Рома”)

Баъзилар “Ливерпуль”даги Гомезни кўкларга кўтараётган бир пайтда, Крис Смоллинг “Рома” сафида майдонни “ёндирмоқда”. Римликларнинг ишлари у қадар юришмаётганига қарамай, Смоллинг юқори савиясини ушлаб қолишни уддаламоқда. Статистик маълумотларга қараганда, Смоллинг ҳар бир учрашувда ўртача 4,3 та тўп учун ҳавода бўлаётган курашда ғолиб чиқмоқда. У ижро этган пасларнинг 90 фоизи аниқ манзилига етиб борибгина қолмай, қаҳрамонимиз 3 та гол ва 2 та ассистни амалга оширишга ҳам муваффақ бўлди.

Алфонсо Девис (“Бавария”)

Бу мавсумда “Бавария”нинг бир йўла икки марказий ҳимоячиси жароҳат олгани боис, Флик Алабани марказга кўчирди ва қанотга Алфонсо Девисни жойлаштирди. Имконсизликдан қилинган танлов кутилганидан ҳам яхшироқ натижа берди. Бунақаси футболда жуда кам учрайди. Боз устига гранд жамоалардаги ёшлар билан. Девис бир ўзи бутун қанотда ҳукмронлик ўрнатишни уддалай олди. Унинг хисобида 4 та ассист ва 1 та гол сўзимизга исбот бўла олади. У эндигина 19 ёшга тўлди. Бу йигитчани яхшилаб кузатинг. Уни порлоқ келажак кутмоқда.

Хосе Бордалас (“Хетафе”)

Бугунга келиб барча ишқибозлар Нагелсман, Рожерс, Инзаги ва Гасперини ҳақида тўлқинланиб сўзлашмоқда, бироқ “Хетафе”нинг ўзига ўхшаш камтарин мураббийи Хосе Бордалас билан “ҳеч кимнинг иши йўқ”. Айни дамда ЕЧЛ йўлланмаласи учун кураш олиб бораётган жамоа бош мураббийини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Хосе матбуот анжуманларида жамоанинг асосий мақсади элитада жон сақлаб қолиш эканлигини такрорлаётган бўлсада, унинг жамоаси “Атлетико Мадрид”ни мусобақа жадвалида қувиб ўтишни уддалади. Яқиндагина “Валенсия”ни йирик (3:0) хисобда доғда қолдирган клуб ўз мақсади сари дадил одилмоқда. Агар, “Хетафе” мавсум сўнггида кучли уч жамоадан бири бўлишни уддаласа, Хосе Бордалас клубда узоқ қолмаслигини аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:01, 18.02.2020.
Ўқилди: 3444 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.