Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Назорат учрашуви. «Динамо» «Шўртан» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси бугун, 18 февраль куни Ғузорнинг «Шўртан» клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Қор ёғишига қарамай, Жомбой тумани стадионида ўтган баҳсда ҳар икки жамоа мураббийлари бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди.

Шу куни самарқандликлар асосий таркибида «Динамо»га қайтган ҳимоячи Бунёд Исроилов майдонга тушди. Шунингдек, жамоа кўригида иштирок этаётган африкалик 19 ёшли яримҳимоячи Файсал Траоре ҳам тўп сурди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида ёш ҳужумчи Шаҳбоз Нуриддинов ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада меҳмонлар сафидаги тажрибали яримҳимоячи Самандар Шодмонов ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимда икки жамоада ҳам ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар юзага келган бўлса-да, баҳс дуранг натижа билан тугади. Қайд этиш керак, шу куни «Динамо» сафида бир қатор футболчилар жароҳат боис майдонга туша олишмади.

Назорат учрашуви. 18 февраль
«Динамо» - «Шўртан» - 1:1
Голлар: Шаҳбоз Нуриддинов, 27 – Самандар Шодмонов, 36.
«Динамо»: Шохруҳ Эшбўтаев, Бунёд Исроилов, Обид Ҳакимов, Комил Шарофутдинов, Аваз Агалиев, Бобур Қосимов, Жасур Азимов, Ҳ.Омонов, Файсал Траоре, Низом Норов, Шаҳбоз Нуриддинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Ф.Раҳматов, М.Ҳамралиев, Ш.Мухторов, Ш.Шобиров, А.Муродов, О.Разоқов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 22:00, 18.02.2020.
Ўқилди: 1959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.