Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Вирджил ван Дейк "Атлетико" клубидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Биз тўп бурчакдан ўйинга киритилган вазиятда гол ўтказиб юбордик. Бу уларнинг биринчи имконият эди. Буни имконият ҳам деб бўлмайди, озгина омади келди. Танаффус пайтида олдинга ўтишни маслаҳатлашиб олдик. Учрашувнинг катта қисмида тўпни ўз назоратимизга олдик, лекин қандайдир сабаб гол кирита олмадик. Барчасини тўғрилашимиз учун олдимизда 90 дақиқа бор", - деди Дейк.