Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида дастлабки 2та тур ўйинлари (деярли) якунига етди. Ҳа, коронавирус муаммоси туфайли Шарқ минтақасида кўпгина ўйинлар ҳамон ўтказилганича йўқ. Биз эса ОЧЛ учрашувлари ўз вақтида ўтказилаётган Ғарб минтақасига эътиборни қаратамиз. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги канали орқали хабар тарқатди.
Демак, саралаш босқичи ва гуруҳ босқичининг дастлабки 2та тур баҳсларидан кейин Ўзбекистон ушбу мавсумда энг кўп рейтинг очколари жамғариб турган мамлакат бўлиб турибди. Кейинги ўринларни эса Саудия Арабистони ва Қатар эгаллаб турибди.
Ўзбекистон — 6.90
Саудия Арабистони — 5.60
Қатар — 4.25
Эрон — 2.90
Бирлашган Араб Амирликлари — 1.85
Ироқ — 1.30
Натижада 2018-2020 йилларда жамғарилаётган очколар бўйича Ўзбекистон ўзи эгаллаб турган 4-поғонани мустаҳкамлаб олди. "Пахтакор" ушбу мавсумда муваффақиятли юришини давом эттирадиган бўлса, мамлакатимиз Эронни қувиб ўтиб, Ғарб минтақасида 3-ўринга кўтарилиб олиши мумкин.
Ғарб минтақаси (2018-2020 йиллар)
Саудия Арабистони — 41.950 (3+1)
Қатар — 40.000 (3+1)
Эрон — 33.250 (2+2)
Ўзбекистон — 25.300 (2+2)
Ироқ — 18.233 (1+2)
БАА — 17.583 (1+1)
Иордания — 16.067 (1+0)
Туркманистон — 12.850 (1+0)
Ливан — 11.367 (1+0)
Бангладеш — 8.567
Ҳиндистон — 8.233
Тожикистон — 8.133
Ушбу рейтингга 2021 йилги натижалар ҳам қўшилади ва Осиё чемпионлар лигасининг 2023 ва 2024 йилги мавсумлари учун квоталари тақсимоти аниқ бўлади.