Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Клопп “Атлетико Мадрид” мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

“Атлетико Мадрид”га бой берилган учрашув ҳақида “Ливерпуль” устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ҳакамлик ва ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Биринчи навбатда бугун мағлубиятга учраганимизни айтиб ўтмоқчиман. Ҳакамларнинг ўйин давомида қабул қилган қарорларини муҳокама қилмоқчи эмасман. Бўлар иш бўлди. Ўйлашимча “Атлетико” бу ўйинда максимум натижага эриша олди. Биз ўйиннинг 67 фоизида тўп билан ҳаракат қилдик. Бундай юқори прессинг билан ўйнайдиган жамоага қарши ўзимини ёмон ҳис этмадик. Бу биз учун янги даража дегани. Анчадан бери бундай ўйин кўрсатмаётган эдик. Биз Мадридга интенсив футбол ўйнашга тайёр бўлиб келган эдик. “Атлетико Мадрид”га қарши учрашув давомида бизда имкониятлар бўлди, бироқ гол киритиш мумкин бўлганлари эмас. Бу нормал ҳолат. Мана шундай рақибларга қарши учрашувлар бизни янада кучли қилади. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилдик, бироқ бунинг имкони бўлмади. 3 ҳафтадан сўнг, биз “Атлетико” билан яна тўқнаш келамиз. Қувонарлиси иккинчи ўйин “Энфилд”да бўлади. Рақиб 3 ҳафтадан сўнг, умуман бошқача атмосферадаги стадионда ўйнаш қандай бўлишини дарров ҳис этади.

- “Ливерпуль”нинг кейинги босқичга чиқиш имконияти камайдими?

- Жамоамнинг имкониятларини пастоқ чамалашга сабаб кўрмаяпман. Биз меҳмонда атиги 1 гол фарқи билан мағлуб бўлдик холос. Биз йирик хисобда ўйинни бой берганимиз йўқ. Бу шунчаки биринчи ўйин ва умумий уйиннинг биринчи тайми холос. Тўғри, уйимизда осон ўйин бўлмайди. Рақиб жавоб учрашувига кучлироқ таркиб билан ташриф буюрса керак. Ўйлашимча, кейинги учрашувда Диего Коста ҳам таркибга қайтади. Биз жавоб ўйини олдидан ўзимиз учун оптимал таркибни танлаб олишимиз керак. Агар оптимал таркибни йиға олмасак, ёки қўлимизда 11 та футболчи қолса ҳам ғалаба учун бор кучимизни ишга соламиз. Жавоб учрашувида “Атлетико”ни қўллаб-қувватлаб туриш учун Ливерпульга ташриф буюрмоқчи бўлган испаниялик мухлисларга қарата шундай демоқчиман: “Агар ўйинга чипта топа олсангиз, “Энфилд”га хуш келибсиз!”

Манба: sports.ua
Киритилди: 21:43, 19.02.2020.
Ўқилди: 15212 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.