Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

ЕЧЛда фаворитлар қолмадими?

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасида ҳаммаси аралашиб кетди. Ўйлайманки, айнан шундай натижаларни ҳеч ким кутмаган.

Мавсумнинг энг ёрқин клуби, амалдаги чемпион, ютқазмай келаётган "Ливерпуль" ҳамма унутиб қўйган "Атлетико"га мағлуб бўлди.

Ҳар йилги фаворит "ПСЖ" ўз юлдузлари билан Дортмунддан бош эгиб қайтди.

Кеча бу тенденция давом этди. "Тоттенхэм" мураббийликка Чемпионлар лигасининг икки карра ғолибини олиб келгани билан турнирда фаворит бўлиб қолмаслиги исботланди. Моуриньони 32 яшар вундеркинд мураббий уриб қўйди. "Лейпциг" нима қилиб юрибди бу босқичда деганларга жавоб.

Ва ниҳоят "Аталанта". АТАЛАНТА! Бундан катта ҳарфларда ёзиб бўлмас экан. Бу клуб ишонмаганларни уялтирди. Улар қаторида мен ҳам борман, тан оламан. "Валенсия" гарчи ҳозирда гранд ҳисобланмаса ҳам "Аталанта" билан солиштирганда ЧЛнинг эски бўриларидан. Аммо Акела овда адашди.

Хулоса шуки, бу турнирда фаворитлар қолмади.
"Ювентус" энди "Лион" билан қўл учида саломлашмайди.
"Барселона" ҳам Наполига сал ўйлашиб боради.

Постим сарлавҳаси фақатгина ушбу ҳафта ютқазган фаворитларга тегишли эмас. Ғалаба қозонганлар ҳам ўзини чорак финал ўйинида “the champiooooons” деб мадҳияни мағрур куйлаб турганини тасаввур қилишга шошилмаслиги керак. Жавоб ўйинида ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Ишонмасангиз "Ливерпуль"дан сўранг. Уларда шиор бор “never give up”. Яъни, ҳеч қачон таслим бўлма!

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 11:37, 20.02.2020.
Ўқилди: 6026 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10039]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5737]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4060]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3028]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2459]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1818]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1784]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1631]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1509]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1392]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик