Каталониянинг "Барселона" клуби сардори Лионель Месси Мадриднинг "Реал" клубидан Криштиану Роналду кетганидан кейин, жамоада пасайиш бўлгани ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду "қаймоқранглар" сафида 2009 йилдан 2018 йилгача ҳаракат қилиб, 438 та учрашувда майдонга тушиб, 450 та гол киритишга муваффақ бўлган.
"Реал” Роналдуни йўқотганидан сўнг голллари сонини кескин тушириб юборди.Бундай бўлиши аниқ эди. Шу билан бирга Криштиану клубга кўплаб бошқа устунликларни берарди. Унинг самарадорлиги одатий нарса сифатида қабул қилинади, аммо "Реал"нинг таркибида юлдуз футболчилар йиғилган бўлишига қарамасдан, бир мавсумда 50 та гол урадиган футболчи топилмаяпти", - Мессининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.