Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Тошкент «УEФА Чемпионлар Лигаси Кубоги»ни қабул қилади

Баҳо:
+ | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ва “Pepsi Uzbekistan” “УEФА Чемпионлар лигаси кубоги”нинг Марказий Осиё тарихида илк маротаба Ўзбекистон пойтахтига олиб келинишини эълон қилади. Футбол оламидаги асосий мукофотлардан бири бўлган кубок пойтахтимизнинг “Анҳор Локомотив” боғида жойлашган “Ахелон” картинг клубида 22-23 феврал кунлари намойиш этилади.

Мукофотнинг дунё шаҳарларида намойиш қилиниши футбол мухлисларининг севимли ва узоқ кутилган тадбирларидан биридир. Бу галги “Кубок ва муҳлислар учрашуви”нинг ўзига хослиги шундаки, ушбу мукофот аввал фақат Европа мамлакатларига келтирилган ва оммага намойиш қилинган.

“УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги”нинг Тошкентга олиб келиниши нафақат юртимиз балки, Марказий Осиё тарихида ҳам муҳим воқеадир. Айнан бизнинг компаниямиз мазкур афсонавий кубокни Ўзбекистонга олиб келиш шарафига эга эканидан бағоят хурсанд. Ушбу воқеа минтақа ва мамлакат футбол мухлислари хотирасида узоқ вақт сақланишига ишонамиз." – деб изоҳлади Ўзбекистондаги PepsiCo ҳамкори «International Beverages Tashkent» компанияси ижрочи директори Максим Ефремов.

Бу ҳақиқий футбол ишқибозлари, Тошкент аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари учун “УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги”ни ўз кўзлари билан кўришнинг ажойиб имкониятидир. Ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Pepsi Uzbekistan” жамоаси саъй-ҳаракатлари туфайли 22 ва 23 февраль кунлари мухлислар кубок билан бирга суратга тушиш имкониятига эга бўлишади ва унинг ютимизга олиб келинишига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этишлари ҳам мумкин.

“УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги” — бу баландлиги 74 см ва оғирлиги 7,5 кг бўлган, ичи олтин қопламали кумуш амфорадир. 1955 йилдан бери энг зўр футбол жамоларига топшириб келинаётган кубокнинг орқа томонига турли мавсумларда ғолиб бўлган клубларнинг номлари ўйиб ёзилган. Кубокнинг ҳозирги эгаси — Англиянинг "Ливерпуль" клуби.

Сиз https://t.me/pepsi_uefa_bot телеграм ботида рўйхатдан ўтиб, тадбир иштирокчисига айланишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:59, 20.02.2020.
Ўқилди: 10542 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.